Бугун, 14 май куни Шайх Зайниддин жоме масжиди мажлислар залида илм-маърифат анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари тақдимотига бағишланди. Тадбирда таниқли уламолар, имом-хатиблар, илм-маърифат мухлислари қатнашди.

Фото: Muxlis.uz
Фото: Muxlis.uz
Фото: Muxlis.uz

 Анжуман муқаддас Қуръони карим тиловати билан бошланди. Дастлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Жалолиддин Нуриддинов кириш сўзи билан очиб, Усмонхон Алимовнинг табрикларини етказди ва мамлакатимизда дин ривожи йўлида олиб борилаётган ислоҳатлар, китоб мутолаасининг тобора кучайиб бораётгани хусусида сўзлади. Шунингдек, “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” китоблари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мазкур асар кибр ва манманлик урчиган, ортиқча ҳою ҳавасга муккасидан кетганлар, эзгулик илдизига болта урувчилар бир оз кўпайган бир даврда ғоятда долзарб эканини таъкидлаб, “Аввало оилавий мутолаа қилишни тавсия қиламан”, деди.

Фото: Muxlis.uz

Қолаверса, анжуманда устоз Абдуллоҳ Исмоил домла, Тошкент ислом инстути ректори Уйғун Ғофуров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов ва бошқалар сўзга чиқиб, илм-маърифат ҳамда китобнинг инсон камолотидаги муҳим ўрни ҳақида сўзладилар.

Фото: Muxlis.uz

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Одилхон қори Юнусхон ўғли “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр-оқибат жаннат гаровидир”, “Тубанлик гирдоби”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари”, “Жаннат калити”, “Кенг ризқ ва барака омиллари”, “Тажвид қоидалари” номли китоб ва рисолалар, аудио-видео альбомлар муаллифидир.

Фото: Muxlis.uz
Фото: Muxlis.uz
Фото: Muxlis.uz
Фото: Muxlis.uz

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Камтарлик ва кибр” ва “Эзгулик кушандаси” номли янги китоблари пойтахтимиздаги китоб дўконларидан, шунингдек, Шайх Зайниддин жоме масжиди китоб дўконидан харид қилишингиз мумкин.

36060cookie-checkОлий маъҳад ректори тақдимотда: «Янги китоб нашри илм мухлислари учун энг афзал байрам зиёфатидир»
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting