Аввал хабар берганимиздек, бугун 15 май куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида.

 Институтда Олимпиадани ўтказиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, меҳмонлар учун Ахборот-ресурс марказига олиб келинган янги китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Юртимизнинг турли ҳудудларида жойлашган 9 та ўрта махсус ислом билим юртларида ўтказилган дастлабки босқичда ғолиб бўлган битирувчи курс талабалари ушбу олимпиадада ўз билимларини синаб кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олимпиада ғолиби низомга кўра Тошкент ислом институтига имтиҳонсиз тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинади.

Натижаларни Олимпиада якунида эълон қиламиз.

 

36190cookie-check“Ягона олимпиада – 2018”нинг якуний Республика босқичи бошланиш арафасида (фотолавҳалар)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting