2018 йил 16 май куни ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасалари Ҳадис фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилади.

Ушбу танловда Тошкент ислом институтидан “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёсов иштирок этади.

“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси”га 1-даражали диплом, энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида пул мукофоти ва телевизор совға қилинади.

Эслатиб ўтамиз, уч йиллик педагогик тажрибага эга ўқитувчилар иштирок этадиган ушбу кўрик-танловда 4 та йўналиш бўйича билимлар синовдан ўтказилади.

Натижаларни кўрик-танлов якунида эълон қиламиз.

36730cookie-check“Кўкалдош” мадрасасида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилади
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting