Буюк уламолар Қуръон тиловат қилаётиб диққат қилиниши керак бўлган баъзи хусусларни китобларда баён қилишган.

1. Тадаббур. Қуръон ўқишдан маъно недир? Шуни ўйлаб, вазминлик билан ўқиш.

2. Тафаҳҳум. Қуръон ўқиётиб, маъносини тушунишга ҳаракат қилиш.

3. Тахсис. Ўзига хитоб қилингандек қабул қилиб ўқиш.

4. Таассур. Қуръон ўқиётиб, айтилган сўзга қараб ғусса, қўрқув, умид ва бошқа ҳисларни бошдан кечириб ўқиш.

5. Тараққий. Қуръон ўқиётиб, ўз оғзидан эмас, Аллоҳдан тинглаётгандек ўқиш.

6. Табаррий. Қуръон ўқиётиб, Аллоҳнинг буюклиги олдида менлиги ва борлиғидан кечиб, ўзлигини ҳеч билиш.

Манба: Irfon.uz

38280cookie-checkҚуръон ўқиётиб диққат қилиниши керак бўлган жиҳатлар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting