Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш, эъзозлаш, ҳар  сафар номлари тилга олиниб, ҳадислари айтилганда, суннатлари ва сийратлари эшитилганда, аҳли байтлари, зурриётлари ва саҳобалари зикр қилинганда мусулмон киши ўз қалбида у зотга нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғусини ҳис этади. Айниқса, ушбу амалларни банда муборак рамазон ойида кўпайтирса янада чуқур маъно касб этади, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига бўйсуниб, зоҳиран ва ботинан қабул қилиш мўмин-мусулмоннинг иймони гўзаллигини намойиш қилади.

Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида ҳадис мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда 1 “В” ва “З” гуруҳлари ўзаро беллашдилар. Беллашувда ўқув ишлари бўйича проректор У.Ходжаев, “Диний фанлар кафедраси” ўқитувчилари Б.Ғиёсов ва М.Жангировлардан иборат ҳайъат аъзолари талаба қизларни билим беллашувида муносиб баҳолаб бордилар.

Мусобақа якунига кўра, 1 “В” гуруҳ талаба қизлари 1-ўринни ҳамда 1 “З” гуруҳ талаба қизлари 2-ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақа рамазони шариф ойида бўлиб ўтганлиги тадбирга янада кўрк бағишлади.

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш

бўйича услубчи З.Суярова

38590cookie-checkБухорий авлодлари
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting