Жорий йилнинг 29 май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “BBC” телерадиокомпаниясига қарашли “Heart and Soul” компанияси мухбирлари Рустам Қобил ва Наталья Голышева ташриф буюришди. Мухбирлар “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи ғолиб ва совриндорлари бўлган ТИИ талабалари Й.Нуриддинов (олий ўрин соҳиби, ҳифз йўналиши), М.Сайдалиев (2-ўрин, ҳифз йўналиши), Ҳ.Нажмиддинов (3-ўрин, тиловат йўналиши) ва талаба қизлар Р.Нажмиддинова (олий ўрин, ҳифз йўналиши), М.Сайдалиева (1-ўрин, тиловат йўналиши) билан учрашиб, улардан интервью олдилар.

Интервью олиш жараёнида мухбирлар Р.Қобил ва Н.Голышева томонидан талабаларга Ўзбекистонда зиёрат туризми соҳасида қилинаётган ишлар, мамлакатимизнинг бой маданий ва тарихий мероси ҳамда сўнгги йилларда дин соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, эришилаётган ютуқлар ҳақида саволлар билан мурожаат қилдилар. Ўз ўрнида талабалар мазкур саволларга талаба ёшлар нуқтаи назаридан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Интервью сўнгида мухбирлар олиб борилган суҳбат ва яратилган шарт-шароит ҳамда имконият учун ТИИ раҳбарияти ва интервью берган талабалардан миннатдор эканликларини изҳор этдилар.

39060cookie-checkҚори талабаларимиз BBC мухбирларига интервью бердилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting