2018 йил 10 июндан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида  “Қуръони карим ва тажвид” фани бўйича пуллик ўқув курси ўз фаолиятини бошлади.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам ташкил этиладиган мазкур ўқув курси учун ҳужжатлар 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача қабул қилинади.

Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.

Ўқув курсида ўқиш учун тингловчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

— ректор номига ариза;

— соғлиги ҳақида тиббий маълумотнома (У-086-шакл);

— паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);

— 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

— яшаш жойидан маълумотнома;

Ўқув машғулоти тўлови 1 нафар тингловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланди.

Ўқув курси бўйича ўзингизни қизиқтирган саволлар юзасидан институтнинг қуйидаги +99871 227-42-37, +99871 240-03-58 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ахборот-ресурс маркази мудири

Камолиддин Маҳкамов

39680cookie-check“Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига қабул бошланди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting