«…15 … дақиқа… қолди» пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Магазинга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди:
– «Нима бало, ахлатдан олдингми?»
Бола бошини эгиб, аранг гапирди:
– «Ахлат тозалаганим учун олдим».
Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади.
«Келдим….» деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди. Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу.

Дилбар Ражабова

Манба: @VAQTQADRI телеграм канали

40280cookie-check15 дақиқа
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting