Аллоҳ таоло Рамазонни ойларнинг энг улуғ ва шарафлиси қилиб қўйган. Ойларнинг саййиди Рамазон, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат сайлидир. У кўплаб фазилатларни ўз ичига қамраб олган. Жумладан, Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури бўлмиш Қуръони карим шу ойда нозил бўлган. Ушбу ойда бир фазилатли кеча борки, У кечанинг фазли ва барокати бемислдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил қилган.

Ушбу муборак кунлар муносабати билан жорий йилнинг 8 июн куни Тошкент Ислом институти талаба қизлари иштирокида “Қуръон нозил бўлган ой. Қадр кечаси фазилати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда институтнинг 4-курс талабаси Саидаҳмедова Барно талаба қизларга Рамазон ойининг ҳар бир кунини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат, кишиларга яхшилик қилиш, мурувватли бўлиш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш, рўзадорларга ифторлик бериш каби солиҳ амаллар билан бирга, унинг охирги ўн кунлигида тоат-ибодат қилишга қаттиқ киришиш ҳам лозим бўлишини таъкидлади. Шунингдек устозлар ҳам Қадр кечасининг фазилатлари ҳақида қизиқарли маълумотларни айтишди. Тадбир манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.

Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси

Д.Каримова

41890cookie-checkҚуръон нозил бўлган ой. Қадр кечаси фазилатлари
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting