Раҳбарга қарши чиққанлар куч қуввати бор мусулмонлардан иборат бир жамоат бўлиши керак. Агар улар аҳли зимма бўладиган бўлсалар, боғий эмас раҳбарга қарши чиққан ҳарбий (қурол кўтарган)лар ҳисобланади. Энди агар куч-қувватга ҳам эга бўлмай, уларнинг уруш қилишидан хавф қилинмаса, улар гарчи таъвиллари бор бўлса ҳам боғий ҳисобланмайди.

  • Хато таъвил билан раҳбарни лавозимидан тушириб юбориш учун унга қарши чиққан бўлишлари керак. Агар таъвиллари ҳам бўлмай, раҳбарни бўшатишни ҳам талаб қилмай унга қарши чиққан бўлсалар, боғий эмас балки, йўлтўсарлар ҳисобланади.
  • Иддоалари ноҳақ бўлиши керак. Агар ҳақ бўлса, (раҳбарни зулмидан қайтариш каби) бу ўринда улар боғий ҳисобланмайди. Балки, раҳбар зулмини тўхтатиши лозим. Борди-ю раҳбар уларга жабр қилмоқчи бўлса, одамларнинг раҳбарга ёрдам бериши жоиз эмас. Чунки, бунда зулмга ёрдамлашиш бор. Аммо, раҳбарга қарши чиққан тоифага ҳам ёрдам бермайди. Негаки, бунда фитнанинг ёйилиб кетиши хавфи бор. Зеро, Аллоҳ таоло фитнани уйғотганларни лаънатлайди.

Раҳбар энг аввало, ўзига қарши чиққан боғийларни тўғри йўлга даъват қилиши, итоат қилишларини сўраши лозим бўлади. Зора, эслатма уларга фойда бериб қолса! Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ояти каримада ислоҳни қитолдан олдинга қўйган.

Хулоса қилиб айтганда раҳбар энг аввало жамиятни хавфсизлигини таъминлаши керак бўлади, зеро тинчлик энг муҳим нарсадир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади:

“(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб  қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар!”

Тошкент Ислом институти 

4-курс талабаси Тожиддинов Нуруллоҳ

42010cookie-checkКимлар боғий деб аталади?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting