2018 йил 11 июнь куни “Қабул-2018”ни намунали ташкил этиш мақсадида институт биносида абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш хонаси, уларнинг ҳамроҳлари учун махсус дам олиш хоналари ажратилди. Ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун институт биносида “Қабул ҳайъати” ва “Қабул жараёнига оид ҳужжатлар намунаси” доскалари жиҳозланиб тайёр ҳолатга келтирилди.

Тошкент ислом институти Қабул ҳайъати иш фаолияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган буйруқ ва низомга асосан кундузги таълим йўналишида 16 июндан 10 июлгача, Махсус сиртқи бўлимга 16 июндан 30 июнгача соат 9:00 дан 17:00 га қадар (12:30 дан 13:30 гача тушлик) ва қабулнинг охирги якшанба дам олиш куни 8 июль соат 20:00 гача этиб белгиланди.

Қабул ҳайъати

43390cookie-checkТошкент ислом институтининг 2018-2019 ўқув йили қабул ҳайъати
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting