Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари юксалиб боради. Китоб мутолаа қилмаган инсоннинг онги ривожланмай маънавий қашшоқликка олиб боради. Шундай экан инсон ҳаётида маънавиятини юксалтириб бориши лозим. Бунинг учун эса илм ўрганиб, китоб ўқиб, билмли бўлиши даркор.

Юқоридаги фикрларга мувофиқ, талабаларнинг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2018 йил 22 сентябрь куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон халқаро ислом академияси” нашриётида чоп этилган китоблар ҳамда ТИИ АРМга июль-сентябрь ойларида келган янги китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада 58 номдаги жами 160 дона китоб  намойиш қилиниб улардан Айман Рушдий Сувайднинг “Ҳилятут тилава”, Имом Муҳаммад бин ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг “ал-Асл”, Али ал-Қорийнинг “Тафсирул Мулла Али ал-Қорий”, Акмалуддин ал-Ҳанафийнинг “ал-Иная шарҳул ҳидая”, Фахруддин ал-Ҳанафийнинг “Табйинул ҳақоиқ шарҳу канзид дақоиқ”, Муҳаммад Абдулҳақ ал-Ҳанафийнинг “ал-Иклил”, Ш.Воҳидов, А.Қодировларнинг “Қуръони каримдаги сўзлар ва ибораларнинг арабча-ўзбекча кўрсаткичли луғати”, Ж.Тошқулов, Н.Юсупова ва И.Бекмирзаевларнинг “Ислом ҳуқуқшунослиги” ҳамда М.Султонова, Н.Аббосхоноваларнинг “Саййидлар шажараси” каби кўплаб турли диний-маърифий мавзуларга оид китоблар институт жамоасига ҳавола этилди.

Китоб – энг яқин дўст, мутолаа – завқ. Шунинг учун бўлса керак, кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.

 Тошкент ислом институти

Ахборот-ресурс маркази мудири

Камолиддин Маҳкамов

 

51500cookie-checkКИТОБ – КЎНГИЛ ОФТОБИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting