Бугун 3 октябрь соат 08-20 да Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018» мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Мазкур мусобақада Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида жами 82 давлатдан 115 киши иштирок этади.

Ушбу мусобақа Масжидун-Набавийда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу Саудия Арабистони тарихида илк бор ташкил этилмоқда. Шундай қилиб бу мусобақада юртимиздан икки нафар қори Й.Нуриддинов (30 порани ёддан ўқиш йўналиши), А.Сўфиев (15 порани ёддан ўқиш йўналиши) бўйича иштирок этса, устоз Ж.Неъматов баҳоловчи ҳакам сифатида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида 40 йилдан бери илк бор ўтказилмоқда. Мусобақа 6-11 октябрь кунлари – олти кун мобайнида бўлиб ўтади. Вакилларимизнинг қайси куни иштирок этиши қуръа йўли билан аниқланади. Қори юртдошларимизнинг илмига Аллоҳдан барака сўраб қоламиз.

Тошкент ислом институти

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

52200cookie-checkЎзбекистон қорилари Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жўнаб кетди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting