Зикр – Аллоҳ таолонинг қудрати, неъматлари ва атроф оламга ибрат назари билан боқиб Буюк Яратувчини ёдга олишдир. Қуръони каримда Аллоҳ таолони зикр қилишга алоҳида буйруқ келган:

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ

«Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман», (Бақара сураси, 152-оят).

Аллоҳ таолони эслаш – зикр қилиш У зотга бўлган муҳаббат белгиси, бахту-саодатнинг боши ва асосидир. Зикрнинг фазилатлари шунчалар кўпки, уларни санаб адоғига етолмаймиз:

  1. Зикр – Аллоҳ розилигига эришишнинг воситасидир;
  2. Зикр – шайтонга зарба бўлиб, унинг кучини заифлаштиради;
  3. Зикр – қалбдаги ғам-ташвишларни кетишига сабаб бўлади;
  4. Зикр – ожиз бандага қувват бағишлайди;
  5. Зикр – қалб ва юзнининг нурли бўлишига сабаб бўлади;
  6. Зикр – ризқнинг мўл бўлишига сабаб бўлади;
  7. Зикр – қалбни ғафлатдан уйғонишига сабаб бўлади;
  8. Зикр – гуноҳ ва маъсиятлар ўчирилишига сабаб бўлади;
  9. Зикр – Аллоҳнинг сакинати ва раҳмати тушишига сабаб бўлади.
  10. Зикр – қалбдаги хавотирлар кетишига сабаб бўлади;
  11. Зикр – турли тил офатларидан ва бекорчи сўзлардан узоқда бўлишга сабаб бўлади;
  12. Зикр – дунё ва охират саодатига эришишга сабаб бўлади.

Зикрнинг бундан бошқа биз билган ва билмаган фойдалари, фазилатлари бисёрдир. Зеро, кимгаки Аллоҳ зикр қилувчи тил,  уйғоқ қалб, теран фикр ато қилган экан унга кўп яхшиликни ато қилинган бўлади. Аллоҳ таоло барчамизни зикр деб аталмиш неъматда бардавом қилсин!

3-курс талабаси
Ниёзалиева Мунаввар

53100cookie-checkЗикр фазилатлари
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting