Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «INNOWEEK» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида халқаро инновация ярмаркаси ташкил этилиб, унда халқаро инновацион-инвестицион Форум ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2018 йил 23 октябрь куни «Ўзэкспомарказ»да мазкур ярмарканинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида ташкил этилган ушбу тадбирда “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” мобайнида иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ҳудудларда жорий этилган инновациялар, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясининг мазмун-моҳиятини қатнашчиларга таништириш кўзда тутилган.

23 октябрь куни ўтказилаётган ярмаркада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан ТИИ Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш” бўлими услубчиси Ҳ.Юсупов, мураббийлар З.Бегматов, Э.Аҳматқулов бошчиликларида 1 ва 2-курс талабалари ҳам иштирок этдилар.

Улар ушбу ярмаркада ташкил этилган ижтимоий, молия, илм соҳалари ва давлат бошқарувида илмий тадқиқотлар, инновацион ва ихтирочилик ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари бўйича маълумотларга эга бўлиб, ўз билимларини бойитдилар.

Тошкент ислом институти

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

талабалар билан ишлаш бўлими

53720cookie-checkТалабалар «INNOWEEK» халқаро инновация ярмаркасида иштирок этди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting