Мансур ибн Аммор тунда кўчага чиқиб бир кичик эшикни ёнига бориб ўтирди. Бирдан ичкаридан овоз эшитилди. Ёш йигитнинг йиғлаётган овозини эшитди. У йигит: “Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи мен бу гуноҳларни сенга қарши чиқиб қилмадим, эй Роббим мен бу гуноҳларни сени азобнингдан ғафлатда қолиб қилмадим, мени азоблайверсин деб қилмадим. Эй Роббим нафсим мени мажбурлагани учун қиляпман, мағрурлигим ва Сени менинг гуноҳларимни беркитганинг алдаб қўйди. Энди сени азобнингдан мени ким қутқаради? Мендан арқонингни узиб қўйсанг кимни арқонини ушлайман? Ҳолимга вой бўлсин! Қанча тавба қиламан ва яна гуноҳ қиламан. Ҳолимга вой бўлсин”, деди.

Мансур ибн Аммор бу йигит гуноҳ қиларкан, деб ўйлаб: “Аузу биллаҳи минаш шайтонир рожим”…деб

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан асранг. Унинг тепасида дарғазаб, қўпол фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нима буюрилган бўлса шуни қилурлар” оятини тиловат қилди, балки бу йигит гуноҳ қилишдан қайтар деб ўйлади. Бироздан сўнг ичкаридан шовқин эшитилди. Мансур ибн Аммор эса у ердан кетди. Эртаси куни яна шу кўчадан ўтаётиб кеча овоз эшитилган уйнинг атрофида кўпгина одамлар тўпланиб турганини кўрди ва бир аёлдан буни сабабини сўради. Аёл эса: “Менинг ўғлим кеча гуноҳларига иқрор бўлиб дуо қилиб ўтирган экан, бир киши азоб оятларини тиловат қилди. Ўғлим Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқиб жони узилди”, деди.

Шунда Мансур ибн Аммор: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун”, деди ва “Эй ибн Аммор ҳақиқий тавба шундай бўлади, агар банда Аллоҳ таолонинг азобидан ҳақиқатда қўрқса, оятларини тадаббур қилганда жони чиқиб кетади. Мана шу ҳақиқий тақводор банданинг Аллоҳнинг оятларини эшитгандаги ҳоли бўлади”, деди.

Мана, Қуръон оятларининг мўжизаси ва уни тадаббур қилишликнинг оқибати. Инсон агар Қуръон тиловат қилганда ундаги барча оятларни мушоҳада қилса, жони узилмаса ҳам ҳаёт тарзи ўзгаради, тақвоси ортади. Қуръонни инсон ҳаётидаги ўрни мана шундай бўлиши керак.

1-курс талабаси

Маннобжонова Робия

54970cookie-checkҚуръони каримнинг инсон ҳаётидаги ўрни
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting