Конституция – лотинча “Cohstitutio” сўзидан олинган бўлиб, “тузилиш, ўрнатиш, тузук” маъноларини англатади. Конституция-қонунлар мажмуаси бўлиб, давлат ва ҳокимият тузилиши, бошқарув органлари тизимини шакллантириш тартиби, сайлов ўтказиш тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

“Конституция”, “сенат” каби атамалар, қадимги Римда ҳам маълум бўлган. Конституциямизда уч минг йиллик миллий давлатчилигимиз тарихида ҳукм сурган Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар каби маърифатпарвар аждодларимиз тарихий анъаналари ҳам ўз аксини топган. Соҳибқирон Амир Темурнинг “Тузуклари” шарқ ва Осиё мамлакатлари тараққиётида ўзига хос конституциявий хусусиятга эга ҳужжат бўлган. У шариат қонунлари билан қаторда Марказий Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

Қомусимизнинг дунё юзини кўриши тарихига назар солсак, халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон тарихида бундан олдин ҳам конституция қабул қилинган эди, лекин бу қонунларни қабул қилишда халқимизнинг хохиш истаклари, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи умуман эътиборга олинмаган эди. (1927,1937,1978 йилларда қабул қилинган) Бугунги кундаги Конституциямизни қабул қилишда БМТнинг Халқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва Франция, Италия, Финландия каби дунёнинг юзга яқин давлатлари тажрибаси ўрганиб чиқилиб, бизга тааллуқли жойлари олинди.

Янги Конституция лойиҳаси 1992 йилнинг сентябрь куни тайёр бўлди ва шу куни матбуотда умумхалқ муҳокамасига қўйилди. Муҳокамада катта ёшли аҳолининг деярли ҳаммаси иштирок этиб, сиёсий фаоллик кўрсатдилар ва қизғин мунозаралар қилдилар.1992 йил 21 ноябрда Конституция иккинчи марта муҳокама қилиш учун газетада эълон қилинди. Конституциянинг қайта ишланган вариантида фуқаролар ўз иштирокининг натижасини кўра олдилар.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси ўн иккинчи чақириқ Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир.

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим 1-курс талабаси,

“Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси,

“Абу Ҳафс Кабир” жомеъ масжиди имом хатиби А.Абдуллаев

59070cookie-checkЎзбекистон Республикаси Конституцияси қандай ишлаб чиқилган эди?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting