Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 09-2831 сонли топшириғига асосан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланган.

Шунга асосан, жорий йилнинг 18 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба-қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова бошчилигида 2-курс талаба-қизлари Ўзбекистон Давлат консерваториясига ташриф буюрди. Ташриф давомида талабалар Консерваториянинг 4та зали, булар – катта, Орган чолғу, кичик ва камер чолғу заллари, ва у ернинг саҳналарида Ўзбекистон миллий симфоник Оркестри, “Туркистон” камер чолғу оркестри, “Ўзбекистон яккахонлари” камер чолғу оркестри ва Ўзбекистон давлат теле ва радиокомпаниясининг анъанавий ўзбек мусиқа чолғулари камер чолғу оркестри ва кўплаб шу каби энг таниқли жамоалар томонидан ўз ижодларини намойиш қилишлари учун етарли шароитлар яратилганлиги билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида талаба-қизлар қизиқарли маълумотларга эга бўлиб қайтдилар.

Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими
бошлиғи Ў.СОБИРОВ

60720cookie-checkТАЛАБА-ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting