КЕЧ КИРГАНДА

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ёш болаларингизни тун қоронғулиги кетгунга қадар уйда олиб туринг, чунки бу шайтонларга берилган соатдир. Тонгга яқин пайтдаги тун зулматидан сақланинг, зеро ҳеч бирингиз Аллоҳ махлуқотларини қандай тарқатиб ташлаганини билмайсиз. Эшикларингизни беркитинг, сувдонларингизнинг оғзини маҳкамланг, идишларингизни ёпинг ва чироқларингизни ўчиринг” дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики бирортангиз бир уйга кирмоқчи бўлса, салом бериб кирсин, чунки у билан эргашиб келган шайтону жинлар қайтиб кетади. Вақтики хонага кирмоқчи бўлсангиз, салом берсин, у хона ичидаги шайтонлар чиқиб кетади. Вақтики уловга минаётган пайтда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилсин, унинг маркабига шайтонлар шерик бўлмайди. Вақтики тановвул қилсангиз Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинглар тоинки шайтонваччалар таомларингизга шерик бўлмасин, уйларингизда ахлат-чиқиндиларни қолдирманг, чунки ахлат-чиқиндилар жину шайтонларнинг хуш кўриб ўтирадиган жойларидир, дастурхонни ёйиб бепарво қолдирманглар, шайтону жинлар атрофида ётиб олишади. Улов устидаги тўқим остидаги наматларни ёйиб қўйманглар, қулфсиз уйларда турманглар, чамбарагисиз болохоналарда (ҳозирги балконларда) ётманглар, агар ит уввилаганини ёки эшак ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳ тамонига паноҳ тиланг, чунки улар сизлар кўролмайдиган нарсаларни кўради” дедилар.

ҚЎЛ ЮВИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин ва кейин қўлни ювишлик камбағалликни кеткизади ва бу амал пайғамбарлар суннатдандир” дедилар.

Мусо ибн Жаъфар ўз отасидан, у эса ўз отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Овқатдан олдин қўлни ювишлик камбағалликни кетказади ва ундан кейин ювишликни жинниликни кетказади ва кўз нурини яхшилайди” дедилар.

Уламоларимиз: “Жунуб ҳолда овқатланишлик камбағалликка олиб келади. Ҳожатхонада гапиришлик эса карликка олиб келади. Ҳаммомда бавл қилишлик васвасага олиб келади” деганлар.

НОН УШОҚ

Абу Сакина розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нон эъзозланг, чунки Аллоҳ таолонинг ўзи нонни эъзозлаган. Кимики нонни эъзозласа, Аллоҳ таоло уни эъзозлайди”. дедилар

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимики дастурхон остидаги ушоқларни еса фақирликдан омонда қолади” дедилар.

КЎП УХЛАШ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сулаймон алайҳиссалом оналари, яъни Довуд алайҳиссаломнинг хотинлари Сулаймон алайҳиссаломга дер эдилар: “Ўғлим, кечалари кўп ухламанг, чунки кечаларда кўп ухлашлик кишини қиёматда фақир қилиб қўяди” дедилар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: Ё Расулаллоҳ, жаннат аҳли ҳам ухлайдими? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннат аҳли ҳеч қачон ўлмайди” дедилар.

Уламоларимиз: “Оқувчи сувга бавл қилган киши эсипаст бўлиб қолади, худди сичқон теккан таомни еган каби. Шунингдек лимонни куйдуришлик, кийими билан уйни супуришлик, қабрдаги ёзувларни ўқишлик, бутларга ва хочларга қарашлик, икки боғланган туяларнинг орасида юришлик, битларни йўлга ташлаб юришлик, денгизга доимий қараб туришлик” деб айтадилар.

Тоторхония китобида: “Булбул ва шунга ўхшаш қушларни (тўти, қумри) қафасда сақлашлик жоиз эмас. Инсонларга фойда келтирадиганларни сақлаш жоиз, масалан товуқ, ўрдак, куркага ўхшашларни. Лекин шундай қушларики озод қушлар, инсонларга фойдаси йўқ улар фақат ҳавас учун қафасда сақланадиган бўлса, ўша кишининг хонадонидан барака учиб, фақирлик келтиради” дейилган.

“Қалоид” китобида Бурҳониддин Ножий: “Фақирлик ва эсипастлик олиб келадиган сабаблардан бу саллани ўтириб ўраш ва шимни тик кийишдир” деб айтадилар.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Уйларингизни ўргимчак уясидан тозаланглар, чунки уйда ўргимчак уясини қолдиришлик камбағаллик келтиради” дедилар. Чунки ҳадисда келтирилганки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, ўргимчак шайтондир, уни ўлдиринглар!” деб буюрганлар. Ибн Аббос ривоят қилган бошқа бир ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалдирғочни ўлдиришликдан қайтардилар ва лекин ўргимчакни ўлдиришликка буюрдилар” дейилган.

Уламоларимиз: “Фарзандингни ўлим билан дуоибад қилма, чунки у камбағалликни келтиради” деб айтадилар.

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Абдусамад Тожиддинов

61750cookie-checkИРИМ СИРИМЛАР (2-қисм)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting