Бугун дунё тез ўзгариб, ундаги воқеалар, мафкуралар, ғоялар тўқнашуви бизни ҳар қачонгидан сергак ва огоҳ бўлишга ундайди. Инсон ўзи учун ҳаловат ва тинчликни ўз идроки ва билими билан таъминлайди. Аллоҳ ато этадиган бу буюк неъматни асрай олиш унинг ўз ҳатти-ҳаракатларига боғлиқдир.

Бугунги глобаллашув даврида инсон онги ва қалби учун жиддий кураш кетмоқда. Турли манфаатлар тўқнаш келган ва шунга хизмат қиладиган ахборот хуружлари кўпайган бир шароитда бундай жараёнлар салбий таъсиридан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли бу соғлом фикр юритиш, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ бўлишдир.Айниқса, ёшлар онгида ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини юксалтириш, уларнинг билимини ошириш турли таҳдидларига тўсиқ қўйишда муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфиддинов иштирокида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда ҳозирги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан амалий ишлар амалга оширилаётган бир пайтда тирноқ ичидан кир қидираётган кишилар томонидан турли фитналарга алданиб қолмаслик кераклиги ҳақида айтиб ўтилди. Бугун талаба ёшларнинг асосий вазифаси юксак илм-маърифат ва одоб-ахлоқни эгаллаш зарурлиги эслатиб ўтилди. Суҳбат давомида саҳобалар ва илм аҳлларининг фазллари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди.

Суҳбат сўнгида институт талабалари ўзларини қизиқтирган саволларга Раҳматуллоҳ домла томонидан мазмунли жавоб олдилар.

Тадбир якунида Устоз талабаларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилди.

Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими
бошлиғи Ў.СОБИРОВ

 

62590cookie-checkОГОҲЛИК – ДАВР ТАЛАБИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting