Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 29-декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида жорий йил якуни бўйича “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги йил сарҳисоби” мавзусида йиллик ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.

Унда кўплаб масалалар қатори йил якуни бўйича ЎМИ тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида самарали фаолият юритган устоз ҳамда ходимлар турли наминациялар бўйича тақдирландилар.

Жумладан, институтимизнинг “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари“ кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов “Энг илғор ўқитувчи” наминацияси бўйича ЎМИнинг мақтов ёрлиғи билан тақдирланди.

Баҳодир Аъзамов, 2015-2017 йиллар мобайнида Андижондаги “Саййид Муҳйиддин махдум“ислом билим юртида ўқитувчи, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ислом институти “Диний фанлар“ кафедраси Ҳадис фани ўқитувчиси, 2018-2019 ўқув йилидан буён янги ташкил этилган “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари“ кафедраси мудири сифатида фаолият юритиб келмоқда.

63100cookie-checkЙил якунларига кўра диний таълим муассасаларининг “Энг илғор ўқитувчи”лари аниқланди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting