Маълумки, ҳар бир давлатнинг қуролли кучлари ва ҳимоячилари бўлади. Ватан ҳимояси олий бурчдир. 1993 йилдан бошлаб 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонлаб келинмоқда. Шу кундан бошлаб ҳар йили республикамизда “Ватан ҳимоячилари куни” эътибор билан кутилади. Ушбу кун муносабати билан, жорий йилнинг 16 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари куратор Э.Аҳматқулов, А.Мадаипов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейига ташриф буюришди.
Ушбу музей 1965 йилда ташкил топган. Музей экспозицияси Қуролли Кучлар тарихи, Марказий Осиё халқлари ҳарбий санъати, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ривожланишининг ҳозирги даврини акс эттиради. Шунингдек, музейда буюк саркарда Амир Темурга бағишланган алоҳида “Темурийлар даври ҳарбий санъати“ экспозицияси ҳам мавжуд. Бу ерда ҳарбий юришлар хариталари, аскарлар сафланишининг схемалари, қурол-аслаҳалар, нишонлар ва Темурийлар даврининг бошқа экспонатлари ўрин олган. Ўзбекистон халқининг иккинчи Жаҳон урушида иштирокига бағишланган экспозиция ҳам мавжуд. “Мустақил Ўзбекистонни қўриқлаш“ экспозициясида қўшин турлари, ҳарбийлар ҳаёти, уларнинг жанговар ва ҳарбий-сиёсий  тайёргарлиги ҳақида  маълумотлар  олиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг давлатимиз
ҳудудида ҳарбий саънат тарихининг, турли тарихий даврларида юз берган ҳарбий воқеаларнинг, шу жумладан давлатчиликнинг юзага келишида, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шаклланиши ва ривожланишида ўзининг бебаҳо ҳиссасини қўшган буюк саркардалар ва қаҳрамонлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши кўзда тутилган.

Ташриф давомида талабалар музейдаги ҳарбий экспонатлар билан яқинда танишиб, Давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти ва унинг жанговар  қудрати ҳамда юртимиз поспонлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.Талабаларнинг эътироф этишларича, бу ташриф кишида Ватан ҳимоячиларининг хизматлари нечоғлик хатарли бўлиши билан бир қаторда ўз вақтида масъулият ҳамда юксак шарафли эканини ҳис қилишга ёрдам беради. Шунингдек, уларда Давлатимизнинг қудратига нисбатан ишонч ҳиссини ҳамда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги каби неъматларни чуқур англаб етишга ундайди.

Экскурция сўнгида талабалар музей ёнида эсдалик учун суратга тушдилар.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жонини ҳам аямайдиган мард ўғлонларимиз ҳамиша омон бўлишсин! Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими

64680cookie-checkЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting