Бугун 13 февраль Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими ҳамда “Ижтимоий фанлар“ кафедраси ҳамкорлигида 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан “Буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси” мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Исломшунослик” факультети таркибидаги “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси профессори Нажмиддин Низомиддинов иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. У Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик Давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида Давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихшунос олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатти Бобурий”, Аруз ҳақидаги рисолалари эса Ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса қўшди.

Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ,
Кимки ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ.

Бу замонни нафъи қилсам айб қилма, эй рафиқ,
Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ.

Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума,
Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ.

Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ёмонлиғ асру кўп,
Эмди кўз тутмоқ не яъни ҳар ёмондин яхшилиғ.

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ.

Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби,
Ким кўрубтур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ.

Интернет материаллари асосида тайёрланди.
Имом Бухорий номидаги
Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими
бошлиғи Ў.СОБИРОВ

67060cookie-checkБуюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting