Саудиялик муҳандис Муҳаммад Ҳомид Сайиғ хаж ва умра ибодатини адо этишга келган хожилар учун махсус соябон ихтиро қилди ва уни патентлаб қўйди. Бу ҳақда islam-today.ru интернет портали хабар қилмоқда. Ушбу ихтиро “Макка соябони” номини олди.
Соябоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири, унда  оддий батарея билан бир қаторда қуёш батареясидан қувват олиб ишлайдиган кичик кондиционернинг мавжудлигидир. Бундан ташқари, соябонга пуркаб сепишга мўлжалланган сув идишини ҳам ўрнатиш мумкин бўлади.

Ихтирочининг ўзи таъкидлашича, аввалига у соябонда фақат вентилятор билан чекланмоқчи бўлган, аммо Хаж шаротидаги ҳароратнинг 40 градусдан ортиқ даражага кўтарилиб кетишини инобатга олиб, бундай вазиятда хожиларнинг ҳолатини яхшилашга вентиляторнинг ўзигина камлик қилишини тушунган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “KNOWLEDGE-BASE” компанияси ҳам қуёш энерияси орқали ишлайдиган вентилятор, фонарча(чироқ), GPS тизими, ва техника воситаларини қувватлайдиган учта USB портни ўзида жамлаган “ақилли соябон” ишлаб чиқариш учун инвесвторларни излаётганлигини айтиб ўтган эди.

http://islamcenter.uz

6720cookie-checkХожилар учун махсус соябон
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting