Мамлакатимизда илк бора ўтказилаётган мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимияти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) кўмагида ташкил этилди.
Қалбларни титратувчи муқаддас Қуръон оятлари ўқилган тадбирда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан 120 дан зиёд вакиллар иштирок этмоқда, хабар берди uza.uz сайти.
photo5438185439149271510.jpgУнинг очилишида Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, Муфтий У.Алимовлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш бугунги форумнинг асосий мақсади эканини алоҳида қайд этишди.
Шунингдек, форумда Миср ижтимоий бирдамлик оилалар ва ногиронлар Вакиллари палатаси қўмитаси раиси, АРЕ сўфилар орденлари Юқори кенгаш раиси Абдулхади аль-Касаби, Дели шаҳридаги бош масжид имоми Саид Бухари, Россия муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармасининг раиси Аббясов Рушан каби дин уламоларининг нутқлари кутилмоқда.
photo5438185439149271512.jpg
– Зиёрат туризмига бағишланган форумнинг айнан Бухорои шарифда ўтказилиши, бу заминдан дунё тамаддунига бениҳоя катта ҳисса қўшган олиму уламолар етишиб чиққанни дунё миқёсидаги эътирофи деган фикрданман, – дейди қозоғистонлик Бейбит Мирзагелдиев. – Ахир дунёга машҳур Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний каби тасаввуф илмининг улуғлари таълимоти бутун дунё бойлиги ҳисобланади. Кеча ўзим ҳам Абу Ҳафси Кабир қадамжосини зиёрат қилиш бахтига муяссар бўлганимдан мамнунман. Келгусида азиз авлиёлар юрти саналган мазкур гўшага оилам аъзолари, туғишганларим, дўст-биродарларимни олиб келиш ниятидаман.
photo5440665623848921511.jpg
Бугунги форум доирасида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм бренди элчиси Эко Шри Маргиантига элчилик сертификати топширилиши, “Етти пир” ҳақида саҳналаштирилган театр намойиш этилиши кутилмоқда. Шунингдек, форум якунида Туризм қўмитаси қошидаги “Миллий PR-марказ” ҳамда “Global Muslim Traveler Index” доирасида “MATTA” (Малазия), “Crescent Rating” (Сингапур) ассоциациялари, Жакарта тарғибот фонди (Индонезия) ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланади.
Бухоро ёшлар марказида ўтказилаётган форумда вилоятнинг ҳунармандлари турли йўналишларда мастер-класс ўтказишмоқда. Айниқса, хаттотлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик каби соҳалардаги маҳорат дарслари хорижий меҳмонлар эътиборини тортмоқда.
67810cookie-checkБухорода I Халқаро зиёрат туризми форумининг асосий тадбирлари бошланди
Дўстларга улашинг:

1 та изоҳ бор

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting