Самарқандлик тажрибали хаттот Жамил Эргашев бундан уч йил олдин “Садқаи жория”га қўл урган эди. Яъни Қуръони каримни Самарқанд қоғозига ёзишга киришган эди. Бугунги кунда қадар ушбу муқаддас китобнинг 25 беш пораси битиб бўлинди. Ҳунарманд қолган 5 порасини Мустақиллик байрамигача ёзиб тугатишни ният қилган, хабар берди xs.uz сайти.

— Бугунги кунда бутун дунёда Қуръони карим насҳ хатида ёзилади, —дейди хаттот. — Биз ҳажман нисбатан катта ва мураккаб бўлган сулс хатида ёзяпмиз. Сабаби, Қуръони карим нусхасининг катталиги юртимизда сақланаётган Усмон Мусҳафи билан бир хил бўлади. Унинг бир саҳифасини ёзишга ўртача 3-4 кун вақт керак бўляпти.

Ушбу Қуръони каримнинг ёзиб бўлинган қисми Бухорода бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумида нуфузли тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

68120cookie-checkЎзбекистонлик хаттот Қуръони каримни Самарқанд қоғозида ёзмоқда
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting