ASSALAMU ‘ALAYKUM 1-avgust kuni Institutlarga imtihon topshirvotkanda ba’zi kimsalar telefonni berkitib olib kirib telefondan foydalanib jovoblarni yechishvotti. Bu ish HALOLMI yoki HAROM?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу иш ҳаромдир! Бу иш одамларни алдашдир! Бу келажак пойдеворига болта уришдир! Бу иш миллат истиқболига аниқ хиёнатдир! Бу ишга қўл ураётган, йўл очиб бераётган, бировни ўрнига имтиҳонга кириб, мўмай пул эвазига лаёқатсиз абитуриентнинг тести жавобини ёзиб бераётган барча-барча кимсалар келажак учун буюк кадрларни эмас, балки жамият тараққиёт йўлига, истиқболига юк бўлувчи шахсларни етиштираётган бўладилар. Бу биргина шахс учун қилиган хиёнат эмас, бутун бошли бир миллатга хиёнат ва алдов деб баҳоланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бизни алдаганлар биздан эмаслар”, деб бундай алдоқчи-фирибгарлар уммати Муҳаммадийя қаторидан жой олмасликларини таъкидлаганлар. Шу ишларга чек қўйилса, илм ўрганганлар имтиҳондан ўтади, илмга рағбат ортади, билимлилар сафи кенгаяди. Одамларни фикри тўғриланиб, илм имтиҳонда асосий мезон эканига ишончи ортиб, ҳақиқий етук кадрлар ҳар қачон устун эканига амин бўлиб, яна илмга астойдил бел боғлаб, фарзандларини китобга қайтарадилар!.. Аксинча, саволда айтилган ҳийла-найрангларга йўл берилса, китоб очилмайди, илм қадрсизланиб, олимлар сони камаяди, қолоқлик сари юз тутилади…

ЎМИ фатво ҳайъати

6850cookie-checkCАВОЛ: Институтга имтиҳон топшираётганда телефондан фойдаланиш ҳалолми ёки ҳаром?
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting