Жорий йилнинг 7 март куни ТИИ талаба қизлари иштирокида аёллар байрами муносабати билан “Аёлни эъзозлаган юрт” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида талаба қизлар ўртасида “Саодат асри ифори” номли кичик мусобақа ташкил қилинди.

Тадбирда Олмазор тумани отинойиси Муборак Ҳакимова, Мовароуннаҳр нашриёти ходималари ва ТИИ аёл устоз-ходималари ҳамда барча талаба қизлар иштирок этди.Тадбир Қуръони карим тиловати ва меҳмонларнинг гўзал дуолари билан очилди.
Дастлаб тадбирда ЎМИ раиси муфти У.Алимов ҳазратларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида меҳнат қилаётган аёл-қизлар ва илм олаётган толиба қизларга йўлланган байрам табригини талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ўқиб эшиттирди.
Байрам тадбирини янада сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақага старт берилди. Беллашув икки гуруҳ ўртасида тезкор савол-жавоблар, кроссворд тўлдириш ва талаба қизлар фаолиятини ўзида акс эттирган слайдлар намойишидан иборат бўлди.
Тадбир сўнгида “Етакчи қизлар” клуби таркибидаги фаоллик кўрсатган ва ўқув йили бошидан ҳозирга қадар Қуръони каримни тўлиқ ёд олган талаба қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Беллашувда дўстлик ғалаба қозонди, иштирокчиларга совғалар улашилди.

Маънавият, маърифат
иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

69860cookie-checkАёлни эъзозлаган юрт
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting