Давлат рақобат қўмитаси моддий маданий мерос иншоотларини ижарага бермоқда

0
151

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун инвесторларга таклиф этади. Бу ҳақда қўмита сайтида эълон берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017 — 2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида фойдаланилмаётган моддий маданий мерос объектларини уларда савдо, меҳмонхона, кўнгилочар ва туризм соҳасининг бошқа объектларини барпо қилиш учун инвесторларга бериш ишларини фаоллаштириш кўзда тутилган.

Объектлар Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ижарага берилади.

Батафсил маълумот олиш учун Давлат рақобат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ижара марказига мурожаат қилишингиз сўралади.

kun.uz

7270cookie-checkДавлат рақобат қўмитаси моддий маданий мерос иншоотларини ижарага бермоқда
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting