• Кўришганда «Ассалому алайкум» дея олмаймиз.
  • «Хато» қилсак «узр» дея олмаймиз.
  • Кимдир тушкунликка тушиб, «шикоят» қилишни бошласа, унга «таскин» бера олмаймиз, «ваъз» ва «насиҳат» қилолмаймиз.
  • Дардимизни англатиш учун «шикоят», «қарз»имизни кечиктириш учун «илтимос», севгимизни «ифода» қилиш учун «муҳаббат» «изҳор» қила олмаймиз. «Зеро» бу «калима»ларнинг барчаси «арабий»дир.
  • Агар кимгадир «мусибат» етса, унга «тасалли» бериш, «мусибат»ига «сабр» тилаш учун:
    «Аллоҳ сабр» берсин! «Аллоҳ»нинг «қадар»и экан, «маҳзун» бўлма! «Оқибати» яхшилик бўлади, «мусибат»инг учун улкан «ажр»лар бор!»-дея «жумла» тузолмаймиз.
  • Газетага «эълон» беролмаймиз, овқатнинг «лаззат»ли эканини «ифода»лай олмаймиз, «ифода»ласакда бу «қадар» ширин эканини анлатишимиз «мушкул» бўлади.
  • «Иштаҳа»миз карнай эканини айтиб «ҳазил» қилолмаймиз.
  • Бир хил «таом» «меда»мизга текканини айтолмаймиз.
  • «Хабар»ларни тингласак ёки бирор «китоб» ўқисак ва ёҳуд қўлимизга «қалам» олиб, «шеър» ёзмоқчи бўлсак бу «исм»ларнинг барчасида «араб»ча «жумла»ларга «муҳтож»миз!
  • «Эҳтиёжимиз» шу «қадар»ки, «қарор» бериш учун, уни «амал»га ошириш учун, «оқибати»ни ўйлашимиз учун, бировнинг «ҳақ»қидан «эҳтиёт» бўлишимиз учун ва «ҳатто» «ҳатто» дейишимиз учун ҳам «арабий» «луғат»дан «фойда»ланишга «мажбур»миз.
  • Эшикдан киришда:
    «Мумкин»ми?!-деб «рухсат» сўрамоқчи бўлсак, фарзандимизга «одоб»дан «дарс» бермоқчи бўлсак, «атроф»имиздан ўрнак олиб, «маданият»ли «инсон» бўлишга уринсак, «маънавият»имизни юксалтирсак, «фасод» «аҳл»ига «раддия» бермоқчи бўлсак, дам олиш учун тоза «ҳаво» олгани яшил «майдон»ларга, сўлим «маскан»ларга чиқмоқчи бўлсак барчасида «албатта» «араб» луғатларидан ишлатишимизга тўғри келади.
  • Ўлкамизни севайлик, дегандан кўра «Ватан»ни севишга «тарғиб» этиш жаранглироқ ва «аҳамият»лироқдир.
  • Юрт қайғуси «маъқул» «аммо» «мамлакат» ташвиши ҳам «муҳим».
  • Бу «мавзу»нинг ўта «жиддий» эканини «зиё»лилар етарлича «ҳис» қилишади. Биз каби «омий»лар эса «луғат»имизнинг «жозиба»сини улар «қадар» «қадр»ига етолмаймиз. Шунга «биноан» ҳар «инсон» ўз «ҳадд»ини билиши, «жоҳил» «олим» «мақом»ига «даъво» қилмаслиги ҳам ўз ўрнида «фазилат»дир.
  • Устозлар демишлар:
    – Кишининг ўз «нуқсон»ини билиши энг буюк «маърифат»дир!
  • Ҳар «фаолият»да «масъулият» сезиш учун ҳар «Одам» боласига «инсоф» «лозим!»
  • «Дин», «иймон», «ватан», «шараф», «ор», «номус», «ҳаё», «иффат», «ҳижоб», «сатр», «иззат», «виждон», «ақл», «зеҳн», «фикр», «ирфон» барчаси «араб»чадир!
  • Бу «фазилат»ларга эришиш ва уларни «ҳимоя» қилиш учун ҳам арабча «лозим!»
  • «Хоин»ларни номлаш, «фоҳиша»ларнинг ёмон эканини «ифода»лаш учун ҳам, «ҳол»имизни «ислоҳ» этишга, яхшилардан «ибрат» олишга, «ҳодиса»лар борасида «фикр» юритишимизга ҳам «араб» «луғат»и «зарур» экан бизга.
  • «Жаҳолат»га қарши «маърифат»ни қаердан оламиз, агар арабча «луғат»лардан «фойда»ланмасак?!
  • «Савол»ни қандай берамиз, «жавоб»ни қандай қилиб оламиз?!
  • «Одоб» ва «ахлоқ»дан гапиришимиз, «инсоф» ва «виждон»га чақиришимиз, «илм»у «маърифат»га ундашимиз учун бизга арабча «луғат»лар «зарур», «ахир»!
  • «Ҳақиқат» қаерда қолади?!
  • «Ботил»га қарши ким «мужодала» қилади?!
  • Нима дейсиз?! «Холис» «хизмат» қаерда қолади?!
  • Ким «самимий» «табассум»ни бизга ёзиб беради, арабий «луғат»ларсиз?!
  • «Разолат»ни «азизлик» деб ўйлайдиганлар, «беҳаё»ликни «жасорат» дея «талқин» этадиганлар йўқми орамизда?! Бор, уларнинг «мавжуд»лиги бизга «мунофиқ»лик билан «содиқ»ликни, «ҳақ» билан «ботил»ни ажратиб олишимиз учун «лозим» ва «лобуд»дир!
  • Агар арабча бўлмаса «сурат» билан «сийрат»ни, «исбот» билан «инкор»ни, «сабаб» ва«оқибат» ни, «шубҳа» ва «шак»ни нима деб номлаймиз?!
  • «Расм» «русм»ларимиз нима бўлади?!
  • «Заҳмат»сиз ва «ҳаражат»сиз «ҳаракат» «натижа»сиздир. Шундай экан «маъқул»«ғоя» учун интилишда албатта «имконият»лар «миқдор»ини билиш ва «сабаб» ва «оқибатлар»«қонуният»ини «маҳкам» ўзлаштириш даркор.
  • Йўқликда«қаноат», тўқликда «саҳоват»,«ожиз»ликда «сабр», кучлиликда эса «раҳм»ли бўлиш, ҳар «ҳол»имиз учун «шукр» қилиш «инсоний»«сифат»лардан «ҳисоб»ланади.
  • Қаранг, на»қадар» арабий «луғат»ларга «эҳтиёжимиз бор-а?!
    «Ҳаёт» ҳам арабча, «мамот» ҳам;
    «Саломат» ҳам арабча, «ҳалокат» ҳам;
    «Ҳузур» ҳам арабча, «ҳузн» ҳам;
    «Истиқлол» ҳам, «истиқбол» ҳам,
    «Ҳаракат» ҳам, «баракат» ҳам;
    «Фазилат» ҳам, «разолат» ҳам,
    «Амал» ҳам, «асар» ҳам,
    «Дафтар ҳам, «китоб» ҳам;
    «Маърифат» ҳам, «маънавият» ҳам;
    «Қалам» ҳам, «сиёҳ» ҳам, «варақ» ҳам….. ва «ҳоказо» ҳам «араб»ча…
  • Арабча бўлмаса «илм», «фан», «тараққиёт», «санъат», «мусиқа», «тахассус», «тарих», «жумла»лари бўлмасди, «мозий»га қараб иш кўрмоқ, каби «ибтидо» қолмасди. Янада «иддао» қиламанки, ҳеч бир «фаолият» арабчасиз «охир»ига етмасди… «Нуқта»!). Ҳа, айтганча, «нуқта» ҳам арабча.
  • Агар у бўлмаса на «адабиёт»ни ва на «шеъриятни», на «назм»ни ва на «наср»ни, на «рубоъий»ни ва на «хамса»ни тушуна олардик.
  • Агар «нуқта» бўлмаса қайси «фикр»имизни тугата олардик ёки қайси буюк «мутафаккир»ларимизнинг «асар»ларини «фаҳм»лардик?!
  • Агар шу биргина «нуқта»нинг «маъно» ва «мафҳум»идан, «луғат» ва «истилоҳ»идан воз кечсак «миллат» майдонида бирорта «мафкура» «соҳиб»и бўлган «сиёсат»чи қолмайди ва ёки бирорта «даъво» инсони тура олмайди.
  • «Тижорат»даги «фойда», «зироат»даги «ғанимат», «амал»да «натижа», душманнинг «қалб»ига «ҳайбати» ила «даҳшат» соладиган «аскар» «хизмат»ини ифодалаш учун ҳам арабчага ишимиз тушади.
  • «Фақир»ларга «мурувват» кўрсатиш, «мискин»ларнинг «ҳол»идан «хабар» олиш, бўйдоқларни қовуштириш учун «никоҳ»лаш ҳам арабчадир.
  • «Жиноятчига «жазо» бериш, «жасорат» «соҳиб»ига «мукофот» тутқазиш ҳам арабчадир.
  • «Оила» қуриш – арабча, «насл» қолдириш – арабча, «сулола»ни «давом» эттириш – арабча.
  • «Яъни» «инсон» «зоти»нинг «давомий»лиги ҳам – арабча.
  • «Исм», «феъл», «ҳарф», «калима», «жумла», «қофия», «вазн», «балоғат», «истиора», «мантиқ», «фалсафа», «савод», «маъно», «мазмун»…кабилар барчаси – арабча.
  • Ошириб юбордимми?! «Узр»имни «қабул» қилинг! Сиз ҳам бир уриниб кўринг ва «му» билан бошланган 10 дона ўзбекча сўз топиб кўринг! Мен топган «калима»ларнинг барчаси «араб»ча бўлиб чиқди, «фақат» мушук ва мусича «мустасно»!
  • Камчилик ва «нуқсон»имизни «афу» қиласизлар, деган умид билан «ходим»ингиз.

© «Имкон» «қадар» «асл»идан «футурсиз», «нуқсонга» «мойил» «таржима» «Робби» «марҳамати»га «муҳтож» «Аброр» «Мухтор» «Алий»га «оид»

73240cookie-checkАгар араб луғатларини она тилимиздан олиб ташласак…
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting