Жорий йилнинг 1 август куни барча олий таълим муассасаларида бўлгани каби Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам 2017-2018 ўқув йили учун “Ўзбекистон тарихи” ҳамда “Она тили ва адабиёти” фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди. Тест синовларида жами 462 нафар абитуриент иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғи асосида институтда тест синовлари юқори савияда ўтказилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Олдинги йиллардан фарқли равишда, жорий йилги қабул имтиҳонлари жараёни адолатлилиги, ҳаққонийлиги ва шаффофлигини тўла таъминлаш мақсадида 462 нафар абитуриентнинг барчаси ягона залда – “Ҳазрати Имом” масжидининг хонақосида тест синовларини топширдилар. Шунингдек, тест жараёни ҳамда фарзандларига руҳий далда бериш мақсадида ташриф буюрган ота-оналар учун яратилган шарт-шароитлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Муслим.уз” портали жамоаси томонидан https://www.facebook.com/muslimuzportal саҳифасида тўғридан-тўғри (онлайн режимда) интернет орқали эфирга узатиб борилди.

Администратор

7330cookie-checkБу йилги кириш имтиҳонлари ўзгача ташкил этилди
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting