Вақт – гўё ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебаҳо бўлади. Агар иплар ёмон ва тўзиган бўлса ҳаёт ҳам тубан, бемаъно ва мазмунсиз бўлади. Вақтнинг яна бир хусусияти агар у ўтиб кетса, қайтиб келмайди. Вақт инсон сарф қиладиган асосий дастамоясидир. У қанчалик кўп бўлса ҳам оздир. Оз бўлсаю баракали бўлса, у кўпдир. Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир дақиқа ва лаҳзасидан унумли ва баракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши вожибдир.

Жорий йилнинг 3-апрел куни  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Вақт қадри…”  мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти қўлёзмалар тадқиқи бўйича катта ўқитувчи  Баҳриддин Умрзоқов, аёл устоз-ходимлар ва инситутнинг барча талаба қизлари иштирок этди. Давра суҳбатини талаба қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова очиб берди. Сўнг сўз навбати устозга берилди. Устоз сўзга чиқиб илм олиш одоблари, унда вақтни қадрлаш аҳамияти, илмга амал қилиш ҳақида,  хоссатан ҳол илми ҳақида ўзининг қимматли гапларини сўзладилар.

Шунингдек, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган беқиёс қўлёзмаларни ўқиш, уларни  ўрганиш, бугунги кундаги аҳамияти, келгуси авлодларга  етказиш ҳақида ҳам маъруза қилдилар. Ўзларининг тажрибаларидан қизиқарли воқеъалар ҳам гапирдилар. Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбат сўнгида талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба
 қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

73450cookie-checkВақт қадри…
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting