Бугун 2019 йил, 19 апрел, жума кунида Тошкент ислом институтига талабаларига самоҳатли шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари ташриф буюрдилар ва талабаларга илмий суҳбатлар, тавсия ва насиҳатлар қилиб, жумладан шундай дедилар:

«Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони Карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар, албатта. Бироқ, улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгадилар, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтирадилар.

Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматларни қилганларки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса.
«Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми?!

Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақидани ўрганиш мумкинми?!

Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми?!

Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир…

Сиз шу зотлар йўлида эканингиздан фахрланишга ҳақлисиз!

Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Олимларинггиз коммунист тузум тарафидан қатағон қилинди, масжиду мадрасаларинггиз вайрон этилди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқинггиз динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз. Бизларда бундай ҳолатлар бўлмаган. Биз аждодлардан динни жуда эмин эркинликда, ҳатто танамизга битта тикон кирмасдан қабул қилиб олганмиз. Аммо сизларда олимлар беркиниб, ер тўлаларга яшириниб юриб динни сизларга етказиб кетди.

Бугун сиз толибларнинг замонангиз ундай оғир эмас. Сизлар улуғ аждодларингиз йўлидан бориб, илму тақвода жидду жаҳд қилинглар!»

©️ Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ

Шайх жаноблари ушбу мажлисда ҳадис илми бўйича Имом Таҳовий роҳимаҳуллоҳнинг «Маъонил Осор»ларидан ва Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ «Сунан»ларидан айрим ҳадис илми талабаларига ўзларининг санадлари орқали ижоза бердилар.

Шайх ҳазратлари Жума намозини талабалар билан бирга ўқиб, намоздан сўнг хайрли дуолар қилиб бердилар.

©️ Ҳасанхон Абдулмажид Қори

75990cookie-checkТошкент ислом институтига шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари ташриф буюрдилар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting