Кунларнинг бирида  бир киши қуш овлаш учун анҳор бўйига тўр ташлаб қўйди. Тўр остига сепиб қўйилган дон билан алданган бир гала қушчалар дарҳол келиб у ерга қўнишдию, тўрга тушиб қолдилар. Қуш овчиси етиб келган вақтда қушчаларнинг барчаси шовқин-сурон солганича тўр билан бирга юқорига кўтарилдилар. Кўз олдида гўёки келишиб олгандек бир томонга қараб учиб кетаётган қушларни кўрган овчи уларнинг ортидан югурди.

У югуриб кетар экан, йўл давомида бир кишига йўлиқиб қолди. У киши овчидан бунчалар шошилиб қаёққа кетаётганини сўраганида, овчи осмонда учиб кетаётган бир гала қушларга ишора қилиб, уларни тутиш учун ошиқаётганини айтди.

Шунда ҳалиги киши итстеҳзоли кулиб деди:

“Худо хайрингни бергур, наҳотки сен шу ишингни тўғри деб ўйлаётган бўлсанг! Осмонда учиб кетаётган қушларни ҳам тутиб бўлар эканми?!”

Овчи унга жавобан:

“Албатта, агар тўрга битта қуш тушганида эди эҳтимол мен уни тута олмасдим. Лекин булар кўп. Мана кўрасан, мен уларни тутиб оламан”, деди.

У айтганидек бўлди. Шом қоронғуси тушгач, қушчаларнинг ҳар бири тўрни ўз уяси томон торта бошлади. Бири ўрмонга, бошқаси кўлга, яна бошқалари  тоққа қараб интиларди. Айримлари эса бутазорга қараб учишга ҳаракат қиларди. Натижада уларнинг ҳеч бири мақсадига эриша олмади. Барчаси тўр билан биргаликда ерга пастлай бошлади.  Шу вақтда овчи етиб келди ва уларни тутиб олди.

Бечора қушчалар, агар улар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларини билганларида  эди, бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилишарди ва овчига ўлжа бўлмас эдилар.

(عليكم  بالجماعة فإن الذئب لا يأكل من الغنم إلا القاصية)

“Бир-бирингиздан ажралманглар, албатта бўри ҳам подадан ажралган қўйнигина ейди”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдуқаюм таржимаси

76920cookie-checkҚушчалар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting