Тиканак

0
1388

Қадим замонларда бир мамлакатда жуда ҳам дахшатли  жазо тури бор эди. Айбдор деб топилган инсонни оч ҳолатдаги шернинг олдига ташлашарди. Йиғилган оломон эса бу дахшатли томошани кузатиб турар эди. Кунларнинг бирида хожасидан қочган бир қул айбдор деб топилди. Шу боис қулни  баланд деворлар билан ўралган махсус томошагоҳнинг ўртасига ташлаб қўйишди.  Сўнг ўша майдонга тўққиз кун давомида ҳеч нарса емаган жуда оч шерни ҳам қўйиб юборишди. Қулга шиддат билан ташланаётган шер бирдан тўхтаб қолди ва унинг қўлларини ялай бошлади. Томошабинлар ҳайратдан тош қотишди. Сўнгра қулдан шундай йиртқич ҳайвон нима сабабдан унга бу қадар меҳр кўрсатганини сўрашди. Қул қуйидагича жавоб берди:

«Кунларнинг бирида бу шерни ўрмонда кўриб қолгандим. Унинг панжасига ўткир бир тикан санчилиб қолганди ва у бу жароҳатдан азият чекиб қаттиқ ўкирар эди. Мен дарҳол унинг панжасидан тиканакни суғуриб олдим. Шу тариқа биз иккаламиз дўст бўлиб қолдик».

Халқ қулнинг ҳикоясидан қаттиқ таъсирланди. Қул ва шер озодликка чиқарилди. Барча чексиз ҳайрат ва таажжуб билан қулнинг ортидан худди итоаткор мушукдек эргашиб кетаётган баҳайбат шерни кузатиб турар эди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ушбу сўзлари нақадар гўзал:

(الراحمون يرحمهم الرحمان، ارحموا من في الأرض يرحمكم من في السّماء)

Раҳмлиларга Раҳмон (Аллоҳ) раҳм қилур. Ер юзидагиларга раҳм қилинглар, сизларга осмондаги Зот раҳм қилади.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси

ШАРҲ ҚОЛДИРИШ

Шарҳни киритинг!
Исмингизни киритинг