Аҳмад чўпоннинг юраги дарду аламга тўла эди. Дахшатли уруш йилларида у кўп нарсасидан жудо  бўлди. Аёли вафот этди сўнгра  ўғли  бедарак йўқолди. Ўзи ҳам шаҳардаги ишидан айрилгач чекка бир қишлоқда  чўпонлик қила бошлади. Кунлардан бир куни Аҳмад чўпон катта йўл четида қўйларини ўтлатиб юрган эди. Шунда у  бир бемор  ўсмир йигитни шаҳарга  олиб кетаётган одамларни кўриб қолди. Кўринишидан бу ўсмир ўзидан ҳам фақирроқ эди. Буни у йигитнинг эгнидаги ўта юпун кийимдан билиб олиш қийин эмасди.  Бечора йигит совуқдан дир-дир титрар эди. Шу чоғда Аҳмад чўпон устидаги узоқ йиллардан буён кийиб юрадиган эски чопонини ечиб йигитнинг елкаларига ташлади. Одамлар ўсмир йигитни шифохонага олиб кетишди.

Шифохонанинг узун йўлакчасидаги ўриндиқда оғриқдан инграб ўтирган йигит ортидан елкасига кимнингдир “ота” дея  қўл ташлаганидан чўчиб ортига ўгирилди. Унинг ортида ўрта ёшли бир нотаниш киши турарди. Бу киши ушбу касалхонада боғбон бўлиб ишлар эди. У ортига қараган болани кўриб ажабланди ва: “Кечирасиз, сизнинг эгнингиздаги чопон худди мен бир неча йиллардан буён қидириб юрган отамнинг чопонига ўхшар экан. Мен сизни отам деб ўйлабман, минг бор узур” , деди. Бола ундан отаси ҳақида сўраб-суриштирди.  Кўп ўтмасдан у кишининг отаси  Аҳмад чўпон эканлиги маълум бўлди. Ўсмир йигит шифохона хизматчисига адашмаганини, ушбу чопон ҳақиқатда унинг отасининг чопони эканлигини айтди. Шифокор кўригидан сўнг улар иккиси биргаликда қишлоққа қайтишди.

Ушбу ҳикоя Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари нақадар ҳақиқат эканлигига мисол  бўлади:

(من جاء بالحسنة فله عشر أمثالها)

“Ким бир яхшилик қилса, унга  ўн баробар қайтарилади”.

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва М.Абдулқаюм таржимаси

77310cookie-checkЧопон
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting