2019 йил 25 апрель куни бошланган ва “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида давом этаётган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” (“Tashkent Law Spring”) Халқаро юридик форуми иштирокчилари Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анвар ва вазирликнинг Ташқи алоқалар Департаменти раҳбари Эзмарай Усмоний 27 апрель куни Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Уларга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев ҳамроҳлик қилди.
Ташриф буюрган меҳмонларни ТИИ проректори Ж.Мелиқўзиев ва Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухорбоев кутиб олдилар. Дастлаб уларга институт ташкил этилиши тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти, амалга оширилган ислоҳотлар, ТИИ жамоаси, хусусан, талабалар учун яратиб берилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Ташриф давомида меҳмонлар ТИИ Ахборот-ресурс маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Сўнг улар ислом тарихи ва балоғат фанлари бўйича кўргазмали воситалар билан жиҳозланган аудиторияларда устоз ва талабалар билан дарс жараёнида суҳбат олиб бордилар.
Ташриф ниҳоясида Афғонистон Адлия вазири Доктор Абдулбасир Анварга ТИИ жамоаси номидан институт устозларининг араб тилида нашр этилган китоблари совға қилинди. Ўз навбатида бундан мамнун бўлган мўътабар меҳмон ТИИ фаолияти билан танишиш натижасида жуда кўп таассуротларга эга бўлганини билдирди ва жамоага муваффақиятлар тилади.

ТИИ Ахборот хизмати

78280cookie-checkАфғонистон Ислом Республикаси Адлия вазирининг Тошкент ислом институтига ташрифи
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting