Кўпчилигимизнинг бирор чет тилини ўрганишга бўлган рағбати йўқ эмас, албатта. Рус, ингилиз корейс ёки хитой тили ва ҳакозо!

Бугунги кунга келиб араб тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Ҳар қандай тилни самарaли ва пухта ўрганиш учун метин ирода, маҳоратли устоз ва тўғри танланган метод-ўқув услуби бўлиши лозим.

Метин иродани ўзингизга топишарaмиз, устоз масаласига келсак, “Истаган  топади” деганларидек бу ҳам сизнинг зиммангизга қолади.

Аммо тил ўрганиш методига келадиган бўлсак, уни бизга қўйиб беринг. Араб тилини пухта ўрганиш учун, одатдагидек:

  1. Маълум муддат.
  2. Тартибли-мунтазам машғулот керак.
  3. Шунингдек, китобларнинг мантиқий кетма-кетлиги, осон ва мураккаблигини эътиборга олиш жуда муҳим.

Қуйида сизга ўзбек тилида битилган бир неча қўлланма китоблар кетма кетлигини ҳавола қиламиз:

  1. Мабдаус сарф. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатўв).
  2. Мабдаун наҳв. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов).
  3. Тайсирус сарф – осон сарф. (Убайдуллоҳ Аҳроров).
  4. Мукаммал сарф. (ДўстМуҳаммад Бодарий).
  5. Сарф қоидлари. (Рустамжон Маҳмудов). Бу китоб ҳажми кичик бўлишига қарамай юқоридаги 3 та китобнинг мағзини ичига олган бўлиб, қоидалар 20 та байт шаклида берилган. Байтларни қолдирмай тушуниб ёдлаб олсангиз сарфдан сизнинг олдингизга етадигани бўлмайди.
  6. Араб тили дарслиги – таркиб қоидалари. (Шерали Ҳамралиев). Аудио диск шакли билан эшитиб, машқларини ёзма шаклда ишлаб ўрганиш сиз кутмаган самараларни беради.
  7. Мабдаул қироат 3-қисм. (Сунъатуллоҳ Бекпўлатов). Юқорида зикр қилинган “Таркиб қоидалари” китоби таркибида Мабдаъул қироат китобининг биринчи ва иккинчи қисмлари бор. Луғатларини ёзиб ёдлаб юришни унутманг!
  8. Шифоҳийя. (Аҳмад Лутфий Қозончи). Бир, икки қисмини луғатларини ёдлаб матнларни тўлиқ таржима қилиб чиқиб машқ қилиш сиз учун иккинчи босқич ҳисобланади ва бу даврни қадрига етинг!

Ҳозирча шулар. Юқоридаги китобларни қунт билан ўқинг ва бу сиз учун араб тилига кириш бўлиб қолади. Киришни мустаҳкам қилинг яшаш осон бўлди!

(Давоми бор…)

3-курс талабаси
Салоҳиддин Қурбонов

78441cookie-checkЭнди сизда араб тилини ўрганишнинг осон услуби бор!
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting