Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2015 йил 25 январдаги 01А/013-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Диний таълим муассасалари битирувчиларининг иш тақсимотини тартибга солиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ битирувчиларни тўлиқ иш тақсимоти амалга оширилиши йўлга қўйилган.
Мазкур Низомга кўра ҳар ўқув йили якунида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидлар билан ишлаш, Таълим, Ходимлар бўлимларининг масъул ходимларидан иборат Тақсимот ҳайъати томонидан, ЎМИнинг ҳудудлардаги вакилликлари билан келишган ҳолда, битирувчи талабалар билим савияси, салоҳияти, қобилияти, малака ва кўникмаларини инобатга олган ҳолда жойлардаги вакант ўринларга камида 2 йил ишлаб бериш шарти билан ишга жўнатилади.
Тошкент ислом институтида жорий йилнинг 29 апрелида 2018-2019 ўқув йили битирувчи талабаларини иш билан таъминлаш мақсадидаги иш тақсимоти бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири М.Қаюмов, Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мудири С.Шерхонов, институт ректори У.Ғафуров, проректорлар У.Ходжаев, Ж.Мелиқўзиев ва кафедра мудирлари иштирок этди.
Йиғилиш иштирокчилари битирувчиларнинг доимий яшаш жойига яқин масофада бўлган масжидларда имом-хатиб, имом ноиби ҳамда диний билим юртларида ўқитувчи вазифаларига тайинлаш мақсадида ишлаб чиқилган тақсимоти лойиҳаси бўйича талабалар билан юзма-юз суҳбатлашиб, фикрлари ўрганиб чиқилди. Суҳбат охирида битирувчиларнинг олдида турган вазифалари нақадар шарафли, масъулиятли эканини яна бир бор эслатиб ўтилди ҳамда буюк хизмат арафсида турган ёш кадрларга ишонч билдирилди ва уларнинг келгуси фаолиятларига доир қимматли тавсия ва насиҳатлар билдирилди.

Ўқув-услубий бўлим

78670cookie-checkБуюк хизмат арафасида
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting