Жорий йилнинг 2 май куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида “МДҲ – Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум – 2019” ўтказилади. 3-4 май кунлари эса «Ислом банкчилиги, такафул ва ислом микромолияси» мавзусида катта семинар ҳам ташкил этилади.

Мазкур тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бизнинг тадбиркорларни улар учун янги бўлган Ислом банкчилиги ва молияси соҳаси билан таништириш, уларни ушбу соҳа имкониятларидан хабардор қилиш, бошқа мамлакатлардан ташриф буюриши кутилаётган мутахассислар, амалиётчи-олимлар ва бошқа меҳмонлар билан ушбу соҳада юз бераётган янгиликлар билан бўлишишдан иборат.

Шу ўринда МДҲ давлатлари учун ислом банкчилиги ва молияси анъанавий банк-молия тизимига муқобил барқарор молиявий ечим сифатида эътироф қилинаётганлигини айтиб ўтиш лозим деб ўйлаймиз.

Форум ҳақида батафсил маълумот беришдан аввал, келинг ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима эканлигини яхшироқ билиб олайлик.

Ислом банкчилиги ва молияси ўзи нима?

Биз кундалик ҳаётимизда мурожаат қиладиган банклар, одатда биз банкдан оладиган кредитларни амалга оширмоқчи бўлган лойиҳа тақдири унчалик қизиқтирмайди, улар учун энг асосий вазифа – бу сиз олган маблағларни фоизи билан ўз вақтида қайтариб беришингиздир. Ислом банклари/молия муассасалари эса улардан фарқли ўлароқ, сиз маблағ жалб қилган лойиҳани муваффақиятли амалга ошишини сиз билан биргаликда таъминлаш ва шу орқали даромад топишдир. Бу турдаги банк ва молия муассасалари асосан икки турдаги хизмат – сармоя киритиш орқали ёки мижозга маҳсулотни насияга сотиш / ижарага бериш орқали даромад топишади. Хулоса қилиб айтганда, ислом молия муассасалари “қарз берувчи-қарздор” муносабатларига эмас, балки “сотувчи-харидор” ёки “ҳамкор” муносабатлари асосида фаолият юритишади.

Мамлакатимизда ислом банк-молия тизимини жорий қилиш масаласи

2018 йил май ойида Ўзбекистонда ислом банк иши ва инфратузилмасини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилган эди. Қарор лойиҳасида тадбиркор ва фуқароларда фоиз юкига эга бўлмаган банк-молия ҳизматларига бўлган қизиқиш ва зарурият ортиб бораётгани қайд этилган. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси тамойилларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия тузилиши ҳам маълум қилинган.

Ўзбекистонда ислом банк-молия тизимини татбиқ этиш ва ривожлантириш етарлича имкониятлар мавжуд. Айнан, шу мавзуни кенг муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилаётган Форум, халқаро сармоядорлар, ишбилармонлар, олимлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилиш орқали нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки бутун минтақада “Ҳалол” бозорининг таркибий қисми бўлган ислом банк-молия тизимини ривожланишига туртки беради деб умид қиламиз.

Нима учун ушбу тадбирда иштирок этиш керак?

Кўпчиликда тадбирнинг аҳамияти ва кўлами ҳақида савол туғилиши табиий. Мазкур форумда иштирок этиш сизга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:

  • Соҳадаги энг илғор халқаро ва маҳаллий амалиёт турлариларини аниқлаш;
  • Ислом банк – молия соҳасидаги илғор ва тажрибали мутахассисларнинг ютуққа эришган стратегияларини ўрганиш;
  • Ислом банкчилигининг янги турлари ва қирраларини ўрганиш;
  • Ислом молияси маҳсулотлари ва хизматлари ва улардан тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш учун қандай фойдаланишингиз мумкинлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлиш.

Бундан ташқари, сиз ислом молия бозоридаги нафақат ютуқ ва янгиликларни ўрганиш, балки унда содир бўлиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликлардан хабардор бўлиш ва уларни қандай қилиб четлаб ўтиш ёки мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун ташкилотингизни тайёрлаб бориш кўникмалари билан танишасиз. Бу эса келажакда корхонангизни барқарор ўсишини таъминлашга ёрдам беради.

Форум давомида ислом банк – молия соҳасидаги тарихий воқеалар ва глобал ғоя ва йўналишлар, такафул (ислом суғуртаси), Ўзбекистоннинг ислом банк – молия тармоғини ривожлантиришдаги имкониятлари, шу йўналишдаги аниқ вазифалар каби мавзуларда қизиқарли тақдимотлар намойиш этилади.

Шунингдек, сиз Канада, Покистон, Қувайт, Саудия Арабистони, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистондан ислом молия соҳасидаги тажрибали мутахассислар тақдимотлари билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

Ташкилотчилар

Ушбу форум ва икки кунлик семинар ташкилотчилари Al Huda ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази (БАА), «Sheikh Ahmed Bin Obeid Al Maktoum» (SABOAM) халқаро инвестицион компанияси (БАА), ҳамда Ислом тараққиёт банкининг ICD тармоғи ҳисобланади.

SABOAM компаниясининг таъсисчилари Дубай (БАА), ҳамда Ўзбекистон бўлиб, қўшма корхонанинг асосий фаолияти ривожланиб келаётган енгил саноат, ишлаб чиқариш, логистика ва туризм ҳамда иқтисодиётнинг бошқа илғор соҳаларига шерикчилик сармояси киритишдан иборат.

Тадбирда ҳамкор давлат идоралари қаторида Ўзбекистон Банклар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Вазирлар Махкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита, Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Лизинг берувчилар Уюшмаси ва бошқа кўплаб ташкилотлар қатнашиши кутилмоқда.

Барчани ушбу йирик тадбирда иштирок этишга ва ислом банк-молия соҳасининг сўнгги янгиликларидан хабардор бўлишга чорлаб қоламиз. Шошилинг, жойлар чекланган!

Facebook: fb.com/events/633113040479913

Мурожаат учун телефонлар:

Ўзбек ва рус тилларида: +99890 9715557

Инглиз тилида: +99890 1161785

Манба: kun.uz 

79310cookie-checkТошкентда Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум иш бошлади
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting