Макка шаҳрининг энг таниқли кишилардан бўлган Умму Анмор бир куни қул бозорига борди. Унга ҳизматларини қиладиган ва орқасидан юрадиган яхши бир қул сотиб олмоқчи эди. Қулларни бир-бир кўздан кечирди. Уларнинг қўлларига, юзларига қаради. Маъноли, маъноли қарашларидан унинг ақлли ва зукко эканлиги билиниб турган бир болани топди. Ва уни сотиб олди. Пулини тўлагандан кейин у билан уйи томон йўлга тушди. Йўлда кетаётиб Умму Анмор боладан сўради:

-Сени исминг нима?

-Хаббоб

-Отангни исмичи?

-Арат

-Қаерликсан?

-Наждликман

У ҳолда сен ҳам  Араб экансан.

-Албатта, мен Бану Тамим қабиласиданман.

– Қандоқ қилиб  сен бу ердаги қул сотувчиларнинг қўлига тушиб қолдинг.

-Араб қабилаларидан бири бизга ҳужум қилди. Ҳайвонларимизни олиб кетдилар аёллар ва болаларни асир олдилар. Мен ўша асирлардан бириман. Бугунгача турли хил инсонларнинг қўлига тушдим. Ҳозир эса Маккада сенинг қўлингдаман”

Умму Анмор қилич ясашни ўрганиши учун уни Маккадаги яхши қилич ясовчига шогирдликка берди.

Хаббоб бироз вақтдан кейин ўз ишининг устаси бўлди. Хожаси Умму Анмор унга дўкон очиб берди. Қул Хаббоб қилич ясашда моҳир уста бўлди.

Қарангки, халқ унинг ясаган қиличларини олиш учун навбат турар эдилар. Ишончли, ишини яхши қиладиган бир киши эди. Ёлғиз қолган пайтларда Маккадаги маккаликларнинг қиладиган ишларидан унинг қалби махзун бўлар  эди.

Ўз-ўзига:

«Бу қоронғулик орқасидан ойдин тонг келиши керак» дер эди. У тонгга етиш учун умрини узун бўлишини ҳохларди.

Аммо кўп кутиши керак бўлмади.

Оз фурсатдан кейин Маккадаги бир кимса инсонларни яхшиликка тўғриликка, гўзалликка яъни ойдинликка чақираётганини эшитди.

Ўша киши инсонларни ёлғиз ва бир бўлган Аллоҳга иймон келтиришга, фойдаси ҳам зарари ҳам ўлмаган бутлардан юз ўгиришга чақирарди.

Бу хабарни эшитган Хаббоб буни ўз кўзлари  билан кўришни ҳохлади. Ҳеч иккиланмай югуриб бориб, Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни топти ва қўлларини У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларига узатди.

Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги У зот Аллоҳ таолонинг  Пайғамбари эканлигига иймон келтирди.

Бугунгача қилич устаси бўлган Хаббоб ер юзидаги мусулмонларнинг олтинчиси бўлди.

Таржимон: Нодира Эркинжон
Муҳаррир: Муҳаммад Одил

80350cookie-checkОлтинчи мусулмон
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting