Назуратул ҳаққ фи фарзийяти ал-ъишаи ва ин лам яғибиш шафақ (“Шафақ ғоиб бўлмаган бўлса ҳам ҳуфтон намози фарз эканлига ҳақида ҳақиқа текшируви”) асари.

1287ҳ.й./1870 м.йилда Қозонда чоп этилган (146 бетдан иборат).[1] Бу Маржоний асарларининг энг машҳур дунё таниган асари ҳисобланади. Замонасининг улуғ уламоларидан ҳинд олими Содиқ Ҳасанхон ўзининг “Лақтатул ажлон” асарида, Абул Ҳасанот Абдулҳай Лакҳнавий “Ан-Нафиъул кабир фи шарҳи Жомеъус сағир” асарида ва тунислик уламо Муҳаммад Байрам Хамис “Софватул эътибор” асарида Маржонийниг бу асарига юксак баҳо бериб мақтовлар битишган.[2] Бу асарда нафақат фиқҳий муаммолар балки, Татаристон ҳудудига доир масалалар ва фан қарашлари ҳақида ҳам айтиб ўтган. Буни асар муқаддимасини ўқибоқ билиб олиш мумкин. Муаллиф ижтиҳод ва тақлид тушунчалари, ижтиҳод эшиклари мутлоқ ёпилмагани ҳақида тушунча бериб мазҳабга қаттиқ эргашиш ҳикматини очиб берган. Яна далилларга асосланиб ҳукм бериш бир мазҳабдан чиқиб бошқасига ўтиш эмаслигини ва мазҳабга эргашувчи муқаллид нимага суянишини айтиб ўтган.  Китобнинг айни мақсадига келсак, Волга-Урал вилоятларида беш вақт намоздан бири ҳуфтон намозининг ўқиш фарз эмас, деган фатвонинг сабабларини очиб бериш эди. Фиқҳий асл манбааларда намознинг шартлари санаб ўтилади ва шулар жумласига вақт ҳам киритилган эди. Ҳуфтон намозини адо қилиш учун тўлиқ қоронғулик кириб шафақ ғойиб бўлиши шарт ҳисобланади. Шимолий кенгликларда, шу жумладан Татаристонда ёзнинг маълум кунларида шу ҳолат кузатилмай қолади. Юқоридаги фатвони берган киши ҳам шу шарт топилмаганлигини рўкач қилиб кўрсатади. Асли бу фатво мутааххир ҳанафий фақиҳ Ал-Баққолий Хоразмий (ҳижрий 5 аср) тамонидан берилган ва мусулмонлар орасида мўтабар эмас бўлсада, кўпчилик Қозон татарлари шу фатвони беришган.[3] Маржонийга қадар бу мавзуда Қурсавий ҳам тўхталган ва бу фатвони нотўғри эканлигини кўрсатишга уринган. Лекин Маржоний бу даражадан ҳам ўтиб кетди яъни, ҳуфтон намозини ўша вақтларда ўқиш шарт эмас деганларни иймонсизликка тушиб қолишига ишора қилади. Бу сўзига уламоларнинг “Беш маҳал фарз намозларнинг бирини инкор қилувчи кофирдир”, деган қатъий фикрларини далил қилиб келтиради. Маржоний ҳатто эски Болгарияда ҳудди шу масалага йўлиққан Ибн Фазлон ҳақида айтиб, улар тўлиқ қоронғулик бўлмасада ҳуфтон намози адо қилишганини айтиб ўтган. Улар деярли шом намозини ўқибоқ ҳуфтонни адо қилишган эди.  Асар сўнгида шимолий кенгликларда ҳуфтон намози мусулмонларга фарз эканлиги ҳақида уламолар сўзларини келтириб ўтади. Машҳур ўрта осиё уламо ва муфтийлари[4] қаторида татар уламолари ва муфтийларини ҳам эслаб ўтган.

 

[1] Қаранг: Сафиуллина Р.Р. Указ. Работа. – Б. 160; Юсупов М.Х. Шигабутдин Маржани. –Қозон: Татар китоб босмаси, 2005. –Б.257.

[2] Қаранг: Тунтарий, Муҳаммад Нэжип. Мэржани ҳэзрэтлэри ҳакында хатыйратым. – Қозон: “Иман”, 2001. – Ж.2. – Б.67.

[3] Ҳатто Курсавий, Маржоний ва бир қанча муфтийларнинг ҳаракатидан кейин ҳам муллаларнинг бир қисми ҳуфтон намозини адо қилишмади ва муаммолар тўғдиришди. Қаранг: Иляс, Таҳир. Фыкых олкэсендэге хезмэтлэре // Мэржани (тўплам, Ш.Маржоний юз йиллик юбилей муносабати билан нашр этилган). – Қозон: Иман, 2001. – Ж.1-83 Б.

[4] Бу рўйхатда нақшбандийлик тариқат шайхи Ниёзқули Туркмоний, устоз Қурсавий ва улуғ татар уламолари ҳам санаб ўтилган. Бундан ташқари Бухоро амиридан бири Ҳайдар ибн Маъсум ва араб, шом африка ва ҳинд уламолари бор.

 

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Охунжон Абдулла

83730cookie-checkШИҲОБИДДИН МАРЖОНИЙНИНГ ЭНГ МАШҲУР АСАРИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting