Вашингтондаги АҚШ тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов сўзлади. 

Кеча муфтий ҳазиратларини ифторга таклиф қилган АҚШ тинчлик институтида бугун Ўзбекистон делегацияси билан давра суҳбати кечди. Муфтий ўз нутқида эътиборни диний эркинликни таъминлаш борасида қилинаётган ислоҳотларга қаратди.
“Жаҳолатга жаҳолат эмас, маърифат билан жавоб беришимиз керак”, деган гапи жуда илиқ қарши олинди. Уни тинглаган экспертлар, таҳлилчи ва фаоллар Ўзбекистонни фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, ошкоралик ва адолат учун шароитни яхшилаб, эътиқод билан боғлиқ савол ва танқидларга бефарқ бўлмасликка чақирди.
Ўзбекистон расмийлари таъкидладики, мамлакат бугунги йўлидан орқага қайтмайди. Муфтий билан келган депутат Акмал Саидовнинг “Америка овози”га айтишича, Ўзбекистон “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторида бўлишни ва бундай рўйхатларга қайта тушишни асло истамайди. Республика яқингача АҚШнинг мана шундай тамғаси остидаги мамлакат эди.
Манба: Uza.uz 
83920cookie-checkУсмонхон АЛИМОВ: “Жаҳолатга қарши жаҳолат билан ёндашишлик оқибати ёмон бўлишини барчамиз биламиз” (видео)
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting