Абу Довуд роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадис илми борасида кўплаб китобларни ёздилар. Далоилун Нубувва, Китобут Тафаррут фис Сунан, Имом Аҳмаддан сўралган масалалар китоби, Носихул Қуръан ва мансухуҳу, Китобуз Зуҳд шулар жумласидандир.

1. المراسيل бу асар 1310 ҳижрий санада Қоҳирада чоп этилган.

2. الرد على القدرية Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ бу асар ҳақидаги фикрларини “Тадриб” китобида ва Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида “الرد على أهل القدر” номи билан келтирганлар. Бу китобни Абу Довуд роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилган зот Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Яқуб ал-Мутавассий ал-Басрийдир. Фуод Сизкин: “Ибн Ҳажар Асқалоний ўзининг Ал-исоба асарида бу китобдан иқтибослар келтирган”, деганлар.

3. “الناسخ و المنسوخ” бу китобни Абу Довуддан ривоят қилган зот Абу Бакр Аҳмад ибн Салмон ан-Нажжоддир. Имом Суютий ҳам бу асар ҳақида гапирганлар. Бу китобни Исмоил Бағдодий “ناسخ القرآن و منسوخه” номи билан зикр қилган.

4. “مسائل الإمام أحمد” бу асар фиқҳ бобларига монанд тартиблангандир. Унда Абу Довуд роҳимаҳуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга берилган саволлар ва у зотнинг бу саволларга берган жавобларини зикр қилганлар. Бу китоб фиқҳ эътиборидан жуда мўътабар китобдир. Имом Абу Довуд бу асарда Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг фикрларини омонат билан бизга ривоят қилганлар.

5. “كتاب الزهد” бу китоб парҳезкорлик бобида мўътабар асар ҳисобланади. Бугунги кунда унинг асл нусхаси Дамашқ шаҳридаги “Зоҳирийя” ва Фас шаҳридаги “Қорвин” кутубхонасида мавжуддир.

6. Ўзининг Сунан асари ҳақида ёзган рисоласи. Бу рисола Қоҳира шаҳрида аллома Муҳаммад Зоҳид Кавсарийнинг таҳқиқ ва таълиқлари билан 1369 ҳижрий санада чоп этилган. 1393 ҳижрий санада эса “بذل المجهود” асари билан бирга чоп этилди.

7. “إجاباته عن سؤالات أبي عبيد محمد بن علي بن عثمان الآجري” номли асари. Бу ҳақда Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни зикр қилади:
“Абу Убайд жарҳ,таъдил, тасҳиҳ ва таълил борасида Абу Довуд роҳимаҳуллоҳга берган саволларига ўзининг берган жавобларини зикр қилган. Бу жуда фойдали асардир”. Фуод Сизкин эса бу китобни “سؤالات أجاب عنها أبو داود في معرفة الرجال و جرحهم و تعديلهم” номи билан зикр қилган. Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида бу рисоладан фойдаланганлар.

8. “تسمية الإخوة الذين روي عنهم الحديث” асаридир. Бу асар ҳам учинчи ҳижрий асрнинг мўътабар асардаридан бири. Чунки муаллиф унда замонасининг ҳақиқий ҳадис ривоят қилишга салоҳиятли бўлган муҳаддислар номини зикр қилади. Бу асар ҳозирда Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида сақланади.

9. “أسئلة لأحمد بن حنبل عن الرواة و الثقات و الضعفاء” бу асар аввали ноқис нусхалардан бўлиб, ҳозирда Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида сақланади. Ҳижрий 1353 йилда “مسائل أبي داود” номи билан чоп қилинган.

10. “كتاب البعث النشور” бу асар ҳам ҳозирда Дамашқдаги “Зоҳирийя” кутубхонасида сақланади.

11. “المسائل التي حلف عليها الإمام أحمد”, бу асар ҳам Дамашқда мавжуддир.

12. “دلائل النبوة” бу китоб номини Исмоли Бағдодий ва ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳлар “تهذيب التهذيب” асарида зикр қилганлар.

13. “التفرد في السنن”, бу китобнинг номини Исмоли Бағдодий ўзиниг “هداية العارفين” асарида зикр қилган.

14. “فضائل الأنصار”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تقريب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар.

15. “مسند مالك”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تقريب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар.

16. “الدعاء”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар.

17. “ابتداء الوحي”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар.

18. “أخبار الخوارج”, бу китоб номини Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳ ўзининг “تهذيب التهذيب” асарида зикр қилиб ўтганлар.

19. “سنن أبي داود”, бу биз ўрганаётган ушбу асардир.

Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нурбаев Ҳурмуҳаммад

84430cookie-checkАБУ ДОВУД РАҲИМАҲУЛЛОҲНИНГ АСАРЛАРИ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting