Қарз масалалари ҳар қандай даврда ва маконда ўзининг аҳамиятини йўқотмайди. Зеро, инсон бошқалар билан иқтисодий алоқа қилар экан албатта, бунда қарз олди-бердиси муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам ислом шариати мазкур масалани батафсил баён қилиб ҳукмларни жорий қилган. Қарз масаласида Қуръони каримда “Бақара” сурасининг 282-283-оятларида зикр қилинади:

     Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эси паст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. Мана шу оятлар тафсирида Мустафо Зуҳайлий “Тафсирул мунир” китобида бундай дейди: “Эй иймон билан сифатланганлар! Агар молий маблағни ёки бирор нарсани қарзга берганларингиздек салам ва ҳар хил байларда муомала қилсанглар, бас, ўша муомалаларингизни маълум бир кун, ой ёки йилини баён қилиб, ёзиб қўйинглар. Номаълум бўлиб қолмасин. Чунки ёзиб қўйиш хотирада сақлашдан ишончлироқ ва низони кетказувчироқдир”.
Аллоҳ таоло ёзиш суратини баён қилди ва унга масъул инсонни ҳам тайин қилдики, у ишончли, одил, фақиҳ ва икки тарафдан бирига  мойил бўлмай, ҳақни биладиган инсон ёзсин. Бу шахс қарздор ва ҳақдор ўртасидаги қози каби инсонлар каби бўлади.
Сўнгра мана шу оят тафсири давомида гувоҳларни баён қила туриб, имом Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳни ривоятини келтирадики: гувоҳлар қуйидаги сифатларга эга бўлиши керак:

  • ҳадни вожиб қиладиган фаҳш ишлардан саломат бўлмоғи;
  • фарзларни адо қилувчилардан бўлмоғи;
  • яхши ишлари кичик гуноҳларидан кўп бўлмоғи, чунки банда гуноҳдан холи эмас, яхши хулқларидан гуноҳи кўп инсондан эса гувоҳлик қабул қилинмайди;
  • қимор ўйнамайдиган бўлмоғи;
  • ҳаммомга ички кийимсиз кирмаслиги;
  • жамоатни менсимай 5 вақт намозни қолдирувчи бўлмаслиги;
  • кўп ёлғон қасам ичувчи бўлмаслиги;
  • бесабаб бомдод суннатини тарк қилишда доимий бўлмаслиги;
  • равшан каззобликда танилмаслиги;
  • саҳобийларни очиқ-ойдин сўкмаслиги;
  • инсонлар ва қўни-қўшниларини сўкмаслиги;
  • фисқу фужурда инсонлар билан тортишмаслиги ва ҳоказолар.
    Аллоҳ таоло қарзни ёзишликдаги ва гувоҳ келтириб қўйишдаги ҳикматларни баён қилиб берди. Бу баён Аллоҳ таолонинг ҳукмларидаги собитқадамлик аломатларидир. Ҳукмда собитқадамлик эса ишончга яқин, хиёнатдан узоқдир. Қолаверса, икки тараф ўртасидаги адолатни  жорий қилади, қҚарзнинг жинсини, навини тайин қилиш борасидаги шаклларни ҳам зоил қилади.

4-курс талабаси
Жамолов Нодиржон

84470cookie-checkҚарзни ёзиб қўйиш фазилати
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting