“Марям” қадимий яҳудийча исм – Аллоҳнинг қадрли, маҳбуба бандаси, номусли, иффатли, бокира деган маъноларда келган.[1]

Қуръони Каримда аёллардан фақат Марям исми зикр қилинган. У  34 ўринда зикр қилинади. Шундан Исо ибн Марям 16 ўринда келса, ибн Марям сўзи 7 ўринда келади.

Куръонда тилга олинган тақволи, сиддиқа аёл, Исо алайҳиссаломнинг онаси. Ислом таълимотига кўра, у тақволи, мўмина она, жаннатдаги аёлларнинг раҳнамоси. Қуръони Каримнинг 19-сураси “Марям” деб аталади.

Марямнинг отаси Имрон Бани Исроил қавми ичида энг обрўли кишилардан эди. Унинг хотини Ҳанна туғмайдиган аёл эди. Ҳанна Аллоҳга илтижо қилиб, фарзанд ато этишни сўради ва агарда фарзандли бўлса, ана шу фарзандини Аллоҳ йўлида Байтул Мақдис хизматига назр қилишини ният қилди. Аллоҳ унга қиз фарзанд ато этди ва уни Марям деб номлади. Одатда ибодатхоналардаги хизматларни эркаклар бажарганидан у ўз назри, қизининг такдири қандай бўлишини ўйлаб, ҳайрон бўлди. Марям ёшлигидаёқ отаси вафот этади. Энди унинг тарбиясини кимдир ўз кафолатига олиши керак эди. Марямни тарбиялаш холасининг эри бўлмиш пайғамбар Закариё алайҳиссаломнинг чекига тушади.

Марям ибодатхона хизматига назр қилингани учун доимо шу ерда бўлиб, умрини фақат тоат билан ўтказар эди. У одамларга аралашмас, ибодатхонада ёлғиз қолиб тоат билан банд бўларди.[2]

Закариё алайҳиссалом қачон Марямнинг хонасига кирса, унинг ҳузурида қишда ёз мевалари, ёзда қишда бўладиган ноз-неъматларни кўрарди. “Бу нарсалар сенга қаёқдан келди?” деб сўраганида Марям: “Булар Аллоҳ ҳузуридандир” дерди.

 

4-курс талабаси
Шодиев Юсуф

[1] Электрон дастур. “Исломий исмлар”.

[2] Зуҳриддин Ҳусниддинов “ислом энциклопедияси”

84600cookie-checkҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН СОЛИҲА АЁЛ – МАРЯМ
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting