Маълумки, жумҳур уламолар наздида ҳадислар ровийларининг адади жиҳатидан мутавотир ва оҳодга тақсимланади. «Оҳод» ҳадисларни қувватли ёки заифлигига қараб, иккита катта қисмга бўлинади. Шунинг биринчи қисми «Мақбул» хабарлар. Иккинчиси «Мардуд» хабарлар ҳисобланади.

Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ деб топилмаган хабарига айтилади.

Мардуд хабар: заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасининг таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган, «Мавзуъ» ҳадис ҳақида тўлароқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз.

Мавзуъ ҳадис деб:  исми мафъул вазнида бўлиб, унинг луғавий маъноси «Бир нарсани қўйиш», «Пасайиш” деган маънолардадир. Мана шу ном билан номланди, чунки унинг мартабаси паст. Уламолар истилоҳида эса, “мавзуъ” ҳадис деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилган, ясалган ҳадисга айтилади.

Мавзуъ ҳадиснинг мартабаси жуда паст бўлиб, заиф ҳадисларнинг энг қабиҳи ва энг ёмонидир. Мавзуъ ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва кўтариш ҳақли бўлмайдиган ҳадисдир. Уни эътиборга олиб, уни ҳужжат қилиш ҳалол бўлмайди.

Тўқима ҳадислар ҳақида ёзилган китоблар:

Уламолар мавзуъ ҳадисларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, иш-ҳаракат ва иқрор жиҳатидан содир бўлмаган ва У кишига хато ёки қасддан, илмсизлик билан нисбат берилган, деб таърифладилар. Улардан баъзилари қасддан қилган, хато қилиб эмас, дейдилар. Айтадиларки: «Тўқиган нарсалари борасидаги ниятларига хосланган», – дейдилар. Энди ниятларига хосланмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хато қилиб нисбат берганларга келсак, уни «ботил» деб номладилар.

Дарҳақиқат, яхши биладиган олимлар ва сараланган муҳаддислар аввало заиф ва таъна қилинганларнинг таржимаи ҳоллари борасида хос китоблар ёза бошлашди. Унда ҳадис тўқувчилар ва ёлғончиларга таъна етказдилар, уларнинг ҳолатларини зикр қилишди, уларнинг юзини очиб ташлашди ва улардан нақл қилинган ана шу мавзуъ ҳадисларга танбеҳ беришди. Худди шунингдек, инсонларнинг тилида машҳур бўлган ҳадислардан кўпининг заифлигини очиб берадиган китобларни ҳам тасниф қилишди. Бу китобларнинг ҳаммасида мавзуъ ҳадислар жамланган. Баъзи китобларни кўриб, изланиш орқали билдикки, мавзуъотларга тегишли 70 тадан ортиқ китоблар бўлиб, булардан энг муҳим деб билган баъзи китобларни келтириб ўтамиз. Бунинг ҳаммаси инсонлар билиши ва ундан огоҳ бўлиши учундир. Бу ерда ана шу китоблардан муҳимларини ва машҳурларини ёзилган вақти тартибига кўра келтириб ўтамиз:

1. الأباطيل والمناكير والصحاح والمشاهير

Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Ҳасан ибн Жаъфар Жувзақоний ал-Ҳамзаний. Ҳижрий 543 йили вафот этган.

Бу мавзуда ёзилган китобларнинг аввалгиси бўлгани учун мавзуъ ва заиф ҳадисларни ўрганишда катта аҳамиятли китоб. Гўёки ўз услубида тенги йўқ. Мавзуъ борасида бу кишидан кейинги ҳар бир киши ундан бир фойда олади.

Муаллиф китобга ўзининг усулини ва шарҳини баён қиладиган янги муқаддима келтирди. Айтдики: «Албатта, бу китобда заиф ҳадислар, ботиллардан бўлган мавзуълар ва мункарлар жамланди» – деди. Унинг иллати баён қилинади. Сўнгра унинг муқобилига саҳиҳ ва унинг ботиллигини таъкидлаш учун машҳур ҳадис келтирилади. Сўнгра ҳадисларни ва асарларнинг иллатини келтиради. Кейин иймон китобидан бошлаб, Қуръон фазилатлари китобида тугайди. Заиф-мавзуъ ҳадисларни, аввало, мункарларни зикр қилади. Сўнгра унга раддия қилади ва танқидчиларнинг гапларини келтиришда унинг иллатини баён қилади. Охирида бу ҳадиснинг муқобилига ҳадис ва мана шу ҳадисларнинг ботиллигини таъкидлайдиган асар келтиради.

2. الموضوعات

Имом Жамолиддин, Абу Фараж, Абдурроҳман ибн Али ибн Муҳаммад, Ибн Жавзий номи билан машҳур. Ҳижрий 597 йилда вафот этган.

Бу мавзуъ ҳадислар мурожаат қилинадиган тўлиқ китоблардан ҳисобланади. Муаллиф унинг тартиби борасида айтадики: «Мен бу китобда бобларга кўра ҳар бир китобни ўз ичига оладиган бир китобни тартиблайман, кейин уни фиқҳ борасида тасниф қилинган китоблар тартибида зикр қиламан, ҳадисни изловчи толиби илмларга енгил бўлиши учун. Ҳар бир ҳадисни санади билан зикр қиламан ва уни иллати билан туҳмат қилинганини зикр қилиб ўтаман,» – деди.

3. العلل المتناهية في الأحاديث الواهية

Ибн Жавзий.

Ибн Жавзий бунда ҳадисларни китоб ва бобларга кўра жамлади. Ҳар бир бобнинг йўлларини жамлашни хоҳлади. Ҳар бир йўлда бу фанни яхши биладиган олимнинг гапига суянтирган ҳолда гапирди. Натижада китоблари ўзи келтирган олимларнинг гапларини жамловчи бўлиб келди. Шу билан бирга муаллиф баъзи мавзуъ ҳадислар борасида ўзининг фикрларини билдирди.

4. الأحاديث الموضوعة في الأحكام المشروعة

Абу Ҳафс Зайниддин Умар ибн Бадриддин Саъд ал-Вароний ал-Мувсилий ал-Ҳанафий Зиёвуддин. Ҳижрий 622 йили вафот этган.

Бу китоб кичкина рисолалардан иборат. Мусанниф бунда фақиҳларнинг мавзуълар борасидаги китобларини унга ҳожатлари тушган миқдорда жамлашни қасд қилди. Ҳадисни ёзишга, ёдлашга, дарс қилишга енгил бўлиши учун санадларини ҳазф қилишни қасд қилди. Барҳам беришни қасд қилмади, чунки у танбеҳ қилиш, эслатма беришдир. Китоб фиқҳий бобларда тартибланган.

5. الوقوف على الموقوف

Абу Ҳафс Умар ал-Мусилий.

Бу жуда яхши, ажойиб китоб бўлиб, муаллиф бунда мавзуъ ҳадисларни жамлаган. Аслида саҳобий ёки тобеинга мавқуф бўлган. Лекин уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтарса, тўғри бўлмайди. Натижада танбеҳни тақозо қилиб қолади. Дарҳақиқат, муаллиф бобларга кўра тартиблаган ва 151 та ҳадисга етказиб қўйган.

6. المغني عن الحفظ والكتاب بقولهم: لا يصح شيء في هذا الباب

Абу Ҳафс Умар ал-Мусилий.

Бу китоб бобларга кўра тартибланган, талаб қилувчи хатони тўғрисидан ажратиб олишга осон бўлиши учун. Ҳадиси шарифлардан бўлган бу бобда бирон нарса тўғри бўлмайди.

7. موضوعات الصغاني

Имом аллома Розийиддин Абу ал-Фазоил, Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Қуроший ал-Адавий ал-Умарий ас-Соғоний. Ҳижрий 650 йили вафот этган.

Мусанниф фақатгина 145 та ҳадисни таркибига киритган. Каттоний ўзининг «الرسالة المستطرفة» асарида шундай дейди: Мавзуъотлар борасида таълиф қилинаётган пайтда Розийиддин Абу ал-Фазоил Ҳасан ибн Муҳаммад ас-Соғонийнинг иккита рисоласи бор эди. Иккаласига ҳам мавзуъ даражасига етмаган ҳадислардан кўпини киритган. Шунинг учун ҳам Ибн Жавзий каби қаттиқ эътибор қиладиганлардан ҳисобланади.

8. أحاديث القصاص

Шайхул ислом Тақиюддин Аҳмад ибн Шаҳобиддин Абдул Ҳалим ибн Мажиддин Абдус Салом ибн Таймий ал-Ҳароний. Ҳижрий 726 йили вафот этган.

Бу қиссахонлар сабабидан инсонлар орасида машҳур бўлиб ёйилган ҳадислар борасида ёзилган аввалги рисола ҳисобланади. Унинг асосий қисми ботил-ёлғондир. Бу муаллифга берилган савол – жавобдан иборат рисоладир. Уни ўзининг шогирдлари йиға бошлайди. Одатда сўровчилар қиссахонларнинг мажлисида ҳозир бўлиб келган бўлишар эди. Шунинг учун ҳам узоқ суҳбат қилинмасдан, қисқа қилиб жавобни ифодаланар эди. Гоҳида жавоб қаттиққўллик ва ғазаб билан берилар эди.

9. رسالة لطيفة في أحاديث متفرقة ضعيفة

Имом Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдул Ҳодий ибн Қудома ал-Мақдиси ал-Жамаилий ад-Димашқий ас-Солиҳий ал-Ҳанбалий.

10. ترتيب الموضوعات

Ҳофиз Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Усмон ибн Қоймаз Шамсиддин аз-Заҳабий. Ҳижрий 748 йили вафот этган.

Ибн Жавзийнинг «Мавзуъот»ларининг қисқартмаси. Ҳадис иллатлари қолдирилиб, санад ва матн қисқартирилган.

11. المنار المنيف في الصحيح والضعيف

Имом Шамсиддин Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Бакр ибн Айюб аз-Заръий. Ибн Қайюм Жавзий номи билан машҳур. Ҳижрий 751 йили вафот этган.

Бу ҳажми чиройли, мўл-кўл илмли бир китоб. Бунда Ибн Қайюм, Абул Фараж ибн Жавзийнинг «Мавзуъот» деб номланган китобини мухтасар қилди. Мана шу саноқли саҳифаларда бу китобнинг рукнини тўла қамраб олган.

Асосан ушбу манбалар орқали мавзуъ – тўқима ҳадислар ҳақида маълумот олиш мумкин. Бу ерда асосан араб тилидаги манбалар бўлиб, ўзбек тилида ҳам ҳозирги кунда маълумот кўпаймоқда.

 

4-курс талабаси
Мухаммаддинов Аъзамиддин.

85860cookie-checkМавзуъ – тўқима ҳадисларга оид манбалар
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting