Жорий йилнинг 30-апрел куни  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг талаба қизлар иштирокида муборак Рамазон ойи муносабати билан   “Ойлар султони  Рамазон маҳадимизда меҳмон ” шиори остида гуруҳлар аро беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда ҳар бир курс рамазон шукуҳини эслатувчи кўргазмали қуроллар билан  иштирок этди. Талаба қизлар  ўқув хоналарини қўл меҳнатидан ясалган кўргазмали қуроллар билан Рамазон шукуҳида безатишди. Айниқса, 303-гуруҳ талаба қизларининг “Саодат асрида Рамазон” мавзусида ясатилган кўргазмаси томоша қилган инсонни бир лаҳзага бўлса ҳам ўзини саодат асрида тасаввур қилишга ундайди. Натижага кўра, 303-гуруҳ кўргазмаларининг илмийлиги, тарихийлиги ва Рамазон  шукуҳини ўзида акс эттирганлиги билан олий ўрин соҳиби деб топилди. 208-гуруҳ талабари эса эътикоф чодирларини тасвирлаш, макетлар ясаганлиги билан биринчи ўрин,  209- ва 103-курс талабалари кўргазмаларида илмийликни акс эттириши билан иккинчи ўрин,  ва 3-ўринни 203- гуруҳ кўргазмаларини чет тилларида тасвирлаганлиги учун эгаллади.

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими, талаба
қизлар билан  ишлаш бўйича услубчи
З.Суярова

85960cookie-check“Ойлар султони Рамазон маъҳадимизда меҳмон”
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting