Бугунги кунга келиб жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ислом банклари фаолият юритмоқда. Аслида нақд рибавий фойдадан воз кечган ва ислом шариатига мувофиқ равишда таваккал кўринишида фаолият юритишни бошлаган ислом банклари барча ғарб мутахассислари томонидан қораланган ва узоққа бормайди, деган фикрларни илгари суришган эди. Лекин бу фикрлар ўз тасдиқини топмади. Аксинча, рибовий банклар инқирозга учраётган бир пайтда Ислом банклари дунё иқтисод саҳнасида ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бормоқда.

Дарҳақиқат, «Сарital intelligence» ҳалқаро банклар рейтинг агентлигининг 2000 йил маълумотларига кўра, ислом банкларининг активлари 160 млрд. дан ошиб кетган.

Натижада ғарбнинг ривожланган давлатлари ислом банклари фаолиятига катта қизиқиш билдириб, мутахассисларнинг тадқиқот объектига айланиб қолди. Жумладан банкир ва олим Крис Барлтон ўзининг “Ривожланаётган бозорларда банклар” асарида ислом банклари фаолиятини ҳар томонлама таҳлил қилган. Унинг таҳлилига кўра ислом банклари капитали йилига 10-15 фоиз суръат билан ўсмоқда. Бу эса молия сохасида жуда юқори кўрсаткич хисобланади.

Шу билан бирга ғарб ва океан орти давлатларининг ривожланган банклари ислом банклари ривожланишига қизиқиш билдириб, яна рибовий фаолиятда кўзга ташланаётган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида исломий фаолият юритадиган бўлимларни таъсис қилиб турли давлатларда иш олиб бормоқда.

Жумладан, ”Чейз Манхэттен”, ”Голдмен Сакс”, ”Ай-ЭнДжи”, ”Нопура Сенъюритиз”, ”Джей Пи Моран” ва бошқалар шулар каби банкларни санаб ўтиш мумкин. АҚШнинг машҳур банкларидан “Ситибанк” махсус ислом фондлари учун 1млрд. доллор маблағ ажратиши ҳам молия бозорида ислом банкларининг роли тобора ошиб бораётганидан далолатдир.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, ислом банкларида рибовий банк операцияларининг деярли барчаси, яъни, депозит, кредит, аккредитив, хисоб-китоб, тўлов операциялари амалга оширилади. Улар саноат, аграр сектор, тижорат ва хизмат кўрсатиш соҳаларига катта маблағларини инвестиция қилмоқда. Аммо мазкур ҳизматларнинг ҳаммаси шариат мезонига мос равишда олиб борилади.

4-курс талабаси
Джуманиязов Фаррух

87450cookie-checkИСЛОМ БАНКЛАРИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting