Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад Таҳовий роҳматуллоҳи алайҳ “Шарҳу Маъонил Осор” деб номланган китобни тасниф этганлар. Мусанниф бу китобларида мазҳаблар орасида ихтилофли бўлган масалаларни ҳадисларга, қиёсларга суяниб ҳанафий мазҳабининг ҳукмлари ҳадисга суянишини ва бу мазҳаб “Аҳли раъй” (Фикр аҳли) эмаслигини исботлаб берганлар. У киши барча мавзуларда аввал биринчи томон уламоларнинг ҳадислари ва бу борадаги ҳукмларини, сўнгра иккинчи томоннинг ҳадислари ҳамда ҳукмларини келтириб ўтганлар. Кейин эса уларни бир-бирига ҳар томондан солиштирганлар. Бундан кейин эса назарий жиҳатдан ҳам ҳанафий мазҳабининг ҳукмини қўллаб-қувватлаганлар.

Ҳозирги ўрганмоқчи бўлган мавзуйимизда ҳам худди шундай йўналишда борилади.

Бундаги масалада ҳам уламолар икки хил фикр билдиришган. Биринчилари – қулоқнинг олди (ички) томони юзга қўшилиб ювилади. Орқа (ташқи) томони эса бошга қўшилиб масҳ тортилади, дейишган. Улар – Шаъбий, Ибн Сирин, Нахаий, Ибн Жарир Табарий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Амр бу гапни Шофеъийдан ҳам ривоят қилган, Имом Аҳмаддан ҳам ривоят қилинган.

Иккинчилари эса қулоқнинг барчасига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортилади дейишган. Улар – Абу Ҳанифа, Шофеъий, Молик, Аҳмад ва шуларнинг шогирдлари.

1-ҳадис. Убайдуллоҳ Хавланий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Али ибн Абу Толиб қаози ҳожат қилиб, олдимга кирди. Идишда сув келтиришни буюрди. Менга: “Эй ибн Аббос, сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилганларини кўрганимдай таҳорат қилиб берайми?”, деди. Мен: “Ҳа. Сенга ота-онам фидо бўлсин”, дедим. У узун ҳадисни зикр қилди… Орасида айтди: У қўлининг ҳаммасига бир ҳовуч сув олди, сўнг уни юзига урдилар, сўнг иккинчи марта шундай, сўнг учинчи марта ҳам шундай қилди, сўнг бош бармоғини икки қулоғининг ички тарафига солди. Сўнг ўнг қўлига бир кафт сув олиб, уни носиясига сепди, уни юзига оқизди. Сўнг ўнг қўлини тирсаги билан уч ювди. Чапини ҳам худди шундай. Сўнг бошига ва қулоғининг орқасига масҳ тортди.

Биринчи томон шу ҳадисни далил қилиб, икки қулоқнинг олди томони юзга қўшилиб ювилади, орқа томони эса бошга қўшиб масҳ тортилади, дейишди.

Иккинчи томон эса бунга қарши чиқиб, икки қулоқ бошдандир, шунинг учун уларга ҳам масҳ тортилади, дейишди ва бунга жуда ҳам кўп ҳадисларни далил қилиб келтиришди.

2-ҳадис. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу таҳорат қилди. Бошига ва икки қулоғига – олдига ҳам, ортига ҳам масҳ тортди. Ва: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни шундай таҳорат олганларини кўрганман, деди.

3-ҳадис. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар, бошларига ва қулоқларига масҳ тортдилар.

4-ҳадис. Миқдом ибн Маъдий Карибадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат олаётганларини кўрдим. Бошларига масҳ тортаётганларида, икки кафтларини бошларининг аввалига қўйдилар. Сўнг иккаласини гарданларигача тортдилар. Яна бошлаган ерларига қайтардилар ва икки қулоқларининг ичига ҳам, ташига ҳам бир марта масҳ тортдилар.

5-ҳадис. Тамим Ансорийдан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат қилиб, бошларига ва қулоқларига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортаётганларини кўрган.

6) Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинади: У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтирилиб, у киши қулоғига масҳ тортаётганларида ишқалаганларини кўрган.

7) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига иккита киши келиб, таҳорат қандай бўлади, дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сув чақиртирдилар. Таҳорат қилдилар. Икки кўрсаткич бармоқларини қулоқлари ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ ташқарисига, кўрсаткич бармоқлари билан эса қулоқ ичига масҳ тортдилар.

8) Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам боши билан бирга қулоқларига ҳам масҳ тортдилар ва икки қулоқ бошдандир, деб айтдилар.

9) Рубаййиъ бинту Мунаввир ибн Афро розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдида таҳорат олдилар. Бошларига – сочларига масҳ тортдилар. Икки чаккалари ва икки қулоқларининг ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортдилар.

10) Ушбу ҳадис яна Муҳаммад ибн Ажлондан учта туруқ(йўл)дан ривоят қилинган.

11) Рубаййиъ айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга келдилар. Сўнг таҳорат қилдилар. Шунда қулоқларининг ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортдилар.

12) Ушбу  ҳадис худди шундай ҳолатда яна Рубаййиъдан бошқа туруқ(йўл)лардан ҳам ривоят қилинган.

Абу Жаъфар роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:

Ушбу ҳадисларда, албатта, икки қулоқнинг таҳоратдаги ҳукми – таши ҳам, ичи ҳам бошдан эканлиги ва шу сабабли ташига ҳам, ичига ҳам масҳ тортилиши кераклиги мутавотир ҳолатда ривоят қилинди. Лекин биринчи томоннинг далиллари бундай эмасдир. Булар бу мавзунинг нақлий тарафдан бўлган далили эди.

Энди бу мавзунинг ақлий томондан бўлган далилига келсак, албатта, биз уламоларни кўрдикки, улар барчаси (биринчи томон ҳам, иккинчи томон ҳам) эҳромдаги аёл юзини беркитмаслиги, лекин бошини беркитиши кераклигида ихтилоф қилишмади. Яна барчалари, албатта, эҳромдаги аёлга қулоғининг ичини ҳам, ташини ҳам беркитиши керак, деб ижмоъ қилишди. Мана шу нарса ҳам икки қулоқнинг ҳукми масҳ қилишда бошнинг ҳукми каби эканлигига, юзнинг ҳукмидан эмаслигига далолат қилади.

Яна бир бошқа ҳужжат! Албатта, биз яна кўрдикки, уламолар барчаси (биринчи томон ҳам, иккинчи томон ҳам) қулоқнинг орқасига бошга қўшиб масҳ тортишда ихтилоф қилишмади. Лекин олди тарафига масҳ тортишда ихтилоф қилишди.

Шундан келиб чиққан ҳолда кўрдикки, уламолар фарзлигига иттифоқ қилган аъзолар юз, икки қўл, икки оёқ, бош экан.

Юзнинг барчаси ювилади. Қўлнинг ҳам барчаси ювилади. Оёқнинг ҳам ҳаммаси ювилади. Бу аъзоларнинг бирортасида  қолганларнинг (бирорта уламонинг) хилофи йўқ экан.

Балки барча аъзоларнинг ҳукми битта ҳукм экан. Ҳаммаси ювилади ёки барчаси масҳ тортилади.

Қулоқнинг орқа тарафининг ҳукми масҳ эканлигига иттифоқ қилишди. Юқоридаги гапга қиёслайдиган бўлсак, қулоқнинг ички томонининг ҳукми ҳам шундай бўлади. Демак, икки қулоқнинг барчасининг ҳукми биз зикр қилганимиздек, бошқа аъзолар каби битта ҳукмдадир. Бу сўзлар бу мавзунинг назарий томондан бўлган кўринишидир. Бу гаплар Имом Абу Ҳанифа, Абу Муслим ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимларнинг сўзларидир.

Бу борада яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларининг бир жамоасидан ҳам кўплаб хабарлар ривоят қилинган.

13) Ҳумайддан ривоят қилинади: Анас ибн Моликни таҳорат олаётганларини кўрдим. У боши билан бирга икки қулоқларига – ташига ҳам, ичига ҳам масҳ тортдилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу икки қулоққа масҳ тортишга буюрган.

14) Абу Ҳамзадан ривоят қилинади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳуни таҳорат олаётганларини кўрдим. Шунда қулоқларининг ташига ҳам, ичига ҳам масҳ тортдилар.

Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу бобдаги 1-ҳадисни, яъни 1-томоннинг ҳадисини Алидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган эди.

3-ҳадисда эса, яъни иккинчи томоннинг 2-ҳадисида Ато ибн Ясор Ибн Аббосдан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган. Демак, у киши кейинчалик иккинчи томоннинг ҳадисига амал қилиб, Али розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисни тарк қилган эканлар. Демак, Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг наздида Али розияллоҳу анҳунинг ҳадиси насх экани собитлигига далолат қилади.

15) Нофеъ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

Икки қулоқ бошдандир. Иккаласига масҳ тортинглар.

16) Ғайлон ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан эшитдим: “Икки қулоқ бошдандир”.

17) Нофеъ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

У киши қулоқларининг ташига ҳам, ичига ҳам масҳ тортардилар. Ўшанга қулоқнинг эгри-бугри жойларини ҳам эргаштирардилар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таҳорат олаётган киши бошига масҳ тортиб бўлганидан кейин қулоқларига – ичига ҳам, ташига ҳам масҳ тортади.

Имом Таҳовийнинг “Шарҳу Маъонил Осор” китоби асосида ТИИ талабаси Кобулов Оятиллоҳ тайёрлади

Имом Таҳовийнинг “Шарҳу Маъонил Осор” китоби асосида
ТИИ талабаси Кобулов
Оятиллоҳ тайёрлади

89010cookie-checkТаҳоратда қулоққа масҳ тортиш
Дўстларга улашинг:

Сиз нима дейсиз, фикр қолдиринг!

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting